- 2020-05-11
Дам олиш таътилларини кўпчилик қозоғистонликлар қўшни Ўзбекистон, Қирғизистон ёки Россияда ўтказишни хуш кўришади. Айниқса чегара яқинидаги шаҳар аҳолиси. Лекин карантин қоидалари сабабли кўпчилик чегарадан автомобилда ўтиш учун нималар лозимлигини билмайди. Биз қуйида Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларига автомобиль билан ўтиш учун нималар қилиш ва қандай ҳужжатлар лозимлигини келтирамиз.
Қозоғистон ватандошлари расман февраль ойидан бошлаб қуруқлик орқали чегарадан ўтишлари мумкин. Лекин шуни назарда тутиш керакки, қозоғистонлик ватанига қайтганидан кейин қуруқлик чегарасидан энди орадан 30 кунлик муддатдан кейин ўтишлари мумкин.
Россия
Қозоғистон чегара хизматлари маълумотига кўра, Россияга автомобиль билан ўтиш учун қозоғистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт, 72 соат муддатга яроқли салбий натижали ПЦР тест керак. ПЦР тестдан ёшидан қатъий назар ҳамма ўтиши шарт.
Россияга қуйидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали ўтиш мумкин:
Атирау вилояти - "Қурманғазы"
Ғарбий Қозоғистон вилояти - "Тасқала", "Сырым", "Ақсай", "Жаныбек"
Ақтўбе вилояти - "Алимбет", "Жайсан"
Қўстанай вилояти - "Желқуар", "Аят", "Убаган", "Қайрақ"
Шимолий Қозоғистон вилояти - "Бидаик", "Жана Жол", "Қарақоға"
Павлодар вилояти - "Урлютобе", "Косак", "Шарбакты", "Амангельды"
Шарқий Қозоғистон вилояти - "Ауыл", "Убе".
Қолган пунктлар ҳукумат қарори билан бекитиб қўйилган.
Россия ҳудудига қуруқлик чегаралари орқали ўтиш учун оиласи бағрига қайтиш, фарзандларини ва ота-оналарини зиёрат қилиш, Россия ҳудудида даволаниш, яқин қариндошларининг дафн маросими каби асослар талаб қилинади. Қозоғистонликлар Россия ҳудудида 30 кунгача регистрациясиз қолиши мумкин.
Қирғизистон
Қозоқ-қирғиз давлат чегараларида 7 та автомобиль ўтказиш пунктлари фаолият юритмоқда.
Жамбил вилояти - "Ақ-Жол - автойўл", "Ақ-Тилек - автойўл", "Чалдыбар - автойўл", "Чон-Қапқа - автойўл"
Алмати вилояти - "Қарқыра - автойўл" ("Кеген"), "Токмоқ – автойўл - (юк ва товарлар ўтказилмайди), "Кен-Булун - автойўл" – фақат бўш юк машиналари ўтказилади.
Қирғизистон чегарасидан ўтиш учун қозоғистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспорт лозим бўлади.
Қирғизистон чегара хизматлари хабарига кўра, қозоғистонликлар 72 соат муддатга яроқли салбий натижали ПЦР тестга эга ҳолда 30 суткага регистрациясиз киришлари мумкин.
Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Алматидаги консуллик маълумотига кўра, Қозоғистон ватандошлари учун чегарада ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, визасиз режим татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида регистрациясиз 7 кунгача қолиш мумкин.
Қуйидаги чегара ўтказиш фаолият юритмоқда.
Туркистон вилояти - "Жибек Жолы", "Б.Қонысбаева", "Қапланбек", "Қазығурт", "Атамекен"
Манғистау вилояти - "Тажен"
Қозоғистонликлардан хорижга чиқиш паспорти, автомобиль техпаспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда олинган салбий натижали ПЦР тест талаб этилади. Бундан ташқари, ўтказиш пунктида сайёҳларга экспресс-тест топширишлари керак бўлади.
Қозоғистонлик сайёҳлар ватанларига қайтишда қўлларида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда олинган ПЦР тест топширганлик ҳақида маълумотнома бўлиши керак.