11 сентябрь синдроми


  • 27 Сентябрь, 2014
  • 1198

ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати) террорининг Европа матбуотида тез-тез ва кўпиртирилган шаклда берилиши мусулмонларга қарши шиддатларнинг ортишига сабаб бўлди.

Ироқ ва Сурияда қатлиомлар қилаётган ИШИД АҚШдаги 11 сентябрда юз берган портлашлардан кейин мусулмонларга нисбатан босимларнинг такрор юзага келишига йўл очди. Европа матбуотида бир неча ойлардан бери биринчи саҳифаларидан ўрин олиб келаётган ИШИД шиддати масжид ва мусулмон жамоатларига нисбатан босимларнинг ортишига сабаб бўлди. АҚШлик журналист Жеймс Фолейнинг ИШИД тарафидан қатл этилган ойи ичида Англияда 200 га яқин мусулмон нишонга олинди. Кўплаб мусулмонларга нисбатан ҳижобларининг ечилиши, устларига туфланиши, террорист деб аталишдек турли ҳақоратлар қилинди. Медиада ҳар куни мусулмонларга қарши салбий ифодалар ўрин олмоқда. Бу ҳаракатлар полиция, қуролли кучлар, маҳаллий нуфузли ташкилотлар тарафидан ҳам бўлмоқда. Германияда соқол қўйган ва бошида дўппи кийган мусулмонлар ИШИД аъзосидек муомала кўришмоқда. ИШИДнинг қатлиомидан кейин ўлкадаги масжидлар ва иш жойларига ҳам ҳужумлар ортди. Австрияда эса мусулмон болалар боғчаларида текширувлар кўпайиб, сўнгги бир ойда 3 нафар ҳижобли, бир масжид ва бир имом хатиб лицейи биносига ирқчи ҳужумлар уюштирилди. Даниядаги мусулмонларга оид жамоат ташкилотларига психологик босим ўтказилиб, Норвегияда мактабга ҳижоб билан борган ўқувчилар ҳам ўқитувчилар, ҳам ўқувчилар тарафидан ҳақоратга учрамоқда. 


Бошқа мақолалар