- 2015-11-18
Европа иттифоқи 1 июлдан бошлаб 15 ўлка ватандошлари учун саёҳатга бўлган чекловни бекор қилди.
Ушбу маълумот Европа кенгашининг расмий сайтидан олинди. Сешанба куни Европа вазирлар кенгаши эпидемиологик вазият нисбатан яхши бўлган 15 та давлат аҳолиси учун ўз чегаралари очишга келишди. Кенгашда ушбу ўлкалар COVID-19 устидан самарали назорат ўрнатганлиги таъкидланди.
Рўйхатга Австралия, Жазоир, Грузия, Канада, Марокко, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Таиланд, Тунис, Уругвай, Черногория, Жанубий Корея ва Япония давлатлари киритилган. Рўйхатда Хитой ҳам бор. Лекин Хитой аҳолиси эмас, аксинча Европа иттифоқи ватандошлари Хитой ҳудудига киришга рухсат берилган.
Юқорида санаб ўтилган ўлкадан келган сайёҳлар ҳеч қандай тўсиқсиз Европага келиб, Шенген ҳудудига кирувчи Европа иттифоқининг 22 та давлати ҳамда Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцария бўйлаб бемалол сайр қилишлари мумкин.
Давлат рўйхати ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилади. Ушбу ҳужжат Европа иттифоқи аъзолари учун тавсия бўлиб хизмат қилади.