Москвада бўрон


  • 21 Июнь, 2024
  • 86

Москвада кеча 20 июнь куни юз берган бўрон натижасида икки киши ҳалок бўлиб, 18 киши касалхонага жойлаштирилган.

Пайшанба, 20 июнь куни Москва ва вилоятга “Эдгар” бўрони кириб келди. Бўрон билан бирга кучли жала, дўл ва ҳатто қуюн ҳам қўшилиб келди.

“Фобос” об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковец Москвага 10 баллик бўрон кириб келганини (шкала бўйича максимал кўрсаткич 12 балл) билдириб, шамол тезлиги 25 метр/сония ёки 90 км/соат тезлигига билан ҳаракатланганини айтди.

Бўрон ва дарахтлар қулаши хавфидан парклар, ҳайвонот боғлари бекитилди. Ҳокимият ёзги кафелардаги конструкцияларни маҳкамлаш ва очиқ ҳаводаги овқатланиш жойларидан фойдаланмасликка чақирди.


Бошқа мақолалар