- 2016-10-27
Гонгконгдаги норозилик намойишлари мана олтинчи кунига етди. Бутун тўполон ва фитналарнинг ортида Англия турганлиги ҳақидаги иддаолар кучаймоқда. “Марказни ишғол эт” ҳаракатининг қурувчиси сифатида ҳуқуқ профессори Бенни Тай, социология профессори Чан Кин-Ман ва поп Чу Йиуминглар кўрсатилмоқда. Бу уччаласининг ҳам ўхшаш томонлари узоқ йиллар Англияда яшаганлиги ва бу ўлкада таълим олганликларидир. Қироличанинг амри билан ҳаракат қилаётган ушбу учлик “демократия”ни баҳона қилиб олишган. Ўн минглаган киши иштирок этаётган норозилик намойишларининг оқибати нима билан тугаши номаълум. Хитой расмийлари Гонгконгда юз бераётган воқеалар ортидан “Хорижий ўлкалар ички ишларимизга аралашмаслиги керак” деб баёнот беришди. Мана шундай таранг вазиятда Россиядан шов-шувли хабар келди. Россия Гонгконгда юз бераётган воқеаларнинг сабабчиси сифатида Англия ва АҚШни кўрсатмоқда.