Каховка ГЭСи бомбаланди


  • 7 Июнь, 2023
  • 129

Россия назоратидаги Украинанинг Хервсон вилоятида жойлашган Каховка ГЭСи шубҳали тарзда қулаши катта шов-шувга сабаб бўлди. Тезкор тўпланган БМТ хавфсизлик кенгашида Каховка ГЭСининг бомбаланиши кўриб чиқилди.

БМТ хавфсизлик кенгашининг тезкор тўпланиши ҳам Россия, ҳам Украина томонидан талаб этилди. Хабарларга кўра, Россия ва Украина тўғоннинг бомбаланишида бир-бирини айбламоқда.

Украинанинг БМТ доимий вакили Сергей Кислица тўғоннинг рус ишғолчилари тарафидан бомбаланганини иддао этиб ҳодисани “Украинанинг критик пойдеворига қарши теракт” деб баҳолади.

Россиянинг БМТ доимий вакили Василий Небензя бу иддаоларни рад қилиб Россиянинг “дезинформация кампанияси” билан юзма-юз қолганлигини таъкидлади.

Каховка ГЭСининг қулаши ортидан Днепрь дарёсидаги сув савиясининг кўтарилиши боис минтақада сув тошқинлари юзага келди.

Урушдан олдин 44 мингга яқин аҳолиси бўлган Голопристан тумани аҳолиси эвакуация қилинмоқда.


Бошқа мақолалар