ISON кометасидан космик шоу


  • 28 Ноябрь, 2013
  • 1112

Баъзи астрономларнинг фикрига кўра асрнинг кометаси бўлишга номзод ISON кометаси эртага Қуёш юзасига 1,2 миллион километргача яқин келади. Қуёшнинг ҳароратидан парчаланмай ердан кундузи ҳам кўринадиган порлоқликка эришиши кутилаётган кометанинг қуёшга яқинлашиш онлари NASA тарафидан тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Астрономияга қизиқувчилар ISON кометасининг қуёшга яқинлашган вақтини NASAнинг “Google” текин видео суҳбат хизмати “Google Hangout”дан Астана вақти билан 24.00 билан 02.30 соатлари орасида бериладиган тўғридан-тўғри трансляция орқали кўриш мумкин. Ер курраси билан Қуёшиннг орасидаги масофа 150 миллион километр эканлигини тасаввур қилсак, кометанинг Қуёшга қанчалик яқин келишини яна-да яхшироқ тушуна оламиз. Кометанинг 29 апрелда Қуёшдан 621,18 миллион километр масофада Юпитернинг орбитасида бўлганида “Hubble” телескопи орқали аниқланган тасвирларда ядросининг катталиги 5-6 километр эканлигини тахмин қилишганди. Илмий номи C/2012 S1 бўлган комета Россиядаги “International Scientific Optical Network” (ISON) номли илмий-тадқиқоқт институти тарафидан кашф этилгани учун ISON номи билан танилган.


Бошқа мақолалар