- 2018-07-11
Собиқ оғир вазн бўйича бокс чемпиони Муҳаммад Алининг укаси Раҳмон акасининг паркинсон хасталиги туфайли гапиришга қийналаётганини айтди.
Инглиз матбуотида ўрин олган хабарларга кўра Раҳмон асаб хасталиги ҳисобланган паркинсон билан касалланган 72 ёшли собиқ боксчининг ҳаётини ёритадиган “I am Ali” ҳужжатли фильмнинг махсус бўлимида берган интервьюсида акасининг уйдан ташқарига чиқмаётганлигини билдирди.
Оғир вазн бўйича дунё чемпиони унвонини иккинчи бор қўлга киритган 1974 йилдан бир йил ўтиб, ислом динини танлаган боксёрнинг қизи Марюм эса ушбу фильмни ҳали кўрмаганлигини, лекин қаттиқ қизиқаётганлигини айтди.
Муҳаммад Али билан исми бирдек бўлган ўғли ўтган интерфьюсида “ортиқча изтироб чекмасдан отасининг жонини олиш учун Аллоҳга дуо қилганини” айтганди.
Ўтказган 61 матчнинг 56 тасида ғалаба қозонган Али профессионал боксга ўтишдан аввал 1960 йили Рим олимпиадасида ўртача оғирлик вазнида олтин медални қўлга киритганди.