Туркманистон тарихида биринчи олимпиада медали


  • 28 Июль, 2021
  • 30

21 ёшли Полина Гурьева Туркманистон учун ўлка тарихидаги биринчи олимпиада медалини қўлга киритди.

Токиода ўтказилаётган Олимпиада-2020 да Полина 59 кггача бўлган аёллар ўртасида оғир атлетика бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди

Спортчи даст кўтаришда 96 кг, силтаб кўтаришда 121 кг штанга кўтариб, жами 217 кг балл тўплади.

Биринчи ўринни хитойлик Куо Син-Чжунь 236 кг (103 кг + 133 кг) натижа билан, учинчи ўринни эса япониялик Андо Микико 214 кг (94 кг + 120 кг) натижа билан эгаллади.

Олимпиада ўйинлари расмий сайтига кўра, Полина аввал гимнастика билан шуғулланган. Лекин кейинроқ отаси оғир атлетика бўйича мураббий бўлгани учун шу соҳага ўтган.


Бошқа мақолалар