Apple жиҳозларида соат нега доим 9:41 ни кўрсатади?


  • 11 Ноябрь, 2014
  • 1564

Appleнинг афсонавий ақлли телефони iPhoneнинг Apple тарафидан эълон қилинган бутун кўргазмаларида соат 9:41 ни кўрсатишини пайқадингизми?

Apple жиҳозларида соат нега доим 9:41 ни кўрсатади? Ҳар янги моделининг чиқиши билан ва Apple дўконларининг олдида юзага келадиган узун навбатлари билан фарқини маълум қиладиган смартфон iPhoneга боғлиқ сир ошкор бўлди. Appleнинг оммавий ахборот воситаларига тарқатган жиҳоз тасвирларида ва реклама учун чоп этилган бутун суратларда iPhoneнинг соати доим 9:41 ни кўрсатиб туради. Бунинг сабабини биласизми? Apple бир иш қиалдиган бўлса бунинг сабаби бор. Бунга реклама суратларидаги жиҳозларнинг кўрсатиб турган вақти ҳам тегишли. Телевидения, интернет ёки газета-журналларда эълон қилинган бутун рекламаларда жиҳозлар соати 9:42 ни кўрсатарди. Бунинг изоҳи жуда оддий: 9:42 Стив Жобснинг 2007 йилда илк iPhoneни анонс этган вақти...Ўша куни Жобс шундай деганди: “Бугун Apple телефонни янгидан ихтиро қилади.” Лекин iPad чиққанида ҳамма нарса ўзгарди. 2010 йил бошланди. Шундан эътиборан Apple эълон ва рекламаларида жиҳозларининг соати 9:41 ни кўрсатадиган бўлди. iPhone, Macs, iPad ва бутун жиҳозларда соат бирдан 9:41га ўзгарди. Бунинг сабаби нима? Бунинг изоҳи ҳам жуда оддий. iOS раҳбари Скотт Форстоллга кўра бу ўзгаришнинг аслида ҳеч бир махсус сабаби йўқ. Фақат соат 9:00 бошланган iPadни таништириш маросимида iPadнинг экранда кўринадиган вақти 9:40га мўлжалланган бир вақтда техник сабабларга кўра жиҳоз эълон қилиниши 9.41да бўлиб ўтди. Шу онда ишлаб турган iPadнинг соати ҳам 9.41ни кўрсатади. Шундан сўнг Apple 9:41га содиқ қолди ва 2010 йилдан бугунга қадар жиҳозларида соат 9:41 кўрсатиб турадиган бўлди.


Бошқа мақолалар