- 2016-08-15
Куни кеча Лондоннинг энг гавжум кўчаларидан бирида бир аёл эркак кишини бўйнидан тасма ўтказиб, итдек етаклаб юриши одамларнинг ҳайратига сабаб бўлди.
Англия “Independent” газетаси чоп этган фотосуратларда пойтахт Лондонда эрталаб 8.30 ларда ёш бир аёл бир эркакнинг бўйнидан тасма ўтказиб, итдек етаклаб юргани тасвирланди. Эркак қўл-оёқлари яланг ҳолда итдек тўрт оёқлаб, аёлнинг ортидан эргашиб юрибди. Кўчадаги одамлар бу ҳолатни дарров суратга олиб, социал тармоқларга жойлаши орқали бутун ўлкага бир зумда тарқалди.