Ўзбекистон-Татаристон форуми иш бошлади


  • 26 Сентябрь, 2017
  • 762

Тошкентда ташкилланган Ўзбекистон-Татаристон бизнес форумида Татаристон президенти Рустам Миннихонов ҳам иштирок этди.

Татаристон президенти Рустам Миннихонов ва делегациясининг Ўзбекистонга қилган хизмат сафари доирасида ташкилланган форумга Ўзбекистон ва Татаристондан юқори лавозимли амалдорлар ва тадбиркорлар қатнашди.

Форум очилишида гапирган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов ўлкасининг Россия билан минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантиришга аҳамият бераётганини айтиб, икки ўлка орасида имзоланган ҳукуматлараро келишувнинг ҳамкорликни кучайтириш учун соғлом пойдевор бўлиб хизмат қилишини билдирди.

Ибрагимов Ўзбекистон билан Татаристон орасидаги тижорий, иқтисодий алоқаларнинг мавжуд потенциалдан паст эканлигини, бу потенциални орттириш учун бутун имконлар бор эканлигини сўзлади. Ибрагимов Татаристон билан электротехник, нефтокимё, озиқ, аграр маҳсулотларини қайта ишлаш, текстил ва машинасозлик саноати соҳаларида ҳамокрликни ривожлантиришни режалашўтираётганларини айтди.

Татаристон президенти Миннихонов ҳам Ўзбекистонга ораларида кўплаб вазир ва юқори лавозимли амалдорлар делегацияси билан келганлигини, мақсадлари тарафлар орасидаги ҳамкорликни янги йўналишларини белгилаш ва янги шерик лойиҳаларни амалга ошириш эканлигини таъкидлади. 


Бошқа мақолалар