- 2024-02-08
Қозоғистонда 5 январда ўлка миқёсида эълон қилинган фавқулодда вазият ниҳоясига етди. Ўлка нормал ҳаётга қайтди.
Қозоғистон ғарбида 2 январда суюлтирилган газ нархининг ошиши сабабли тинч намойишлар бошланганди. Намойишлар Алмати шаҳрида тартибсизларга олиб келди. Тартибсизликларда хавфсизлик кучларига ҳужум уюштирилди.
5 январда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, ўлка миқёсида фавқулодда вазият эълон қилди.
Тўқаев11 январда мажлисда гапирган нутқида ўлкада конституцион тизим таъминланганлигини ва КҲШТ тинчликпарвар кучларининг 10 кун ичида ўлкадан чиқиб кетишини билдирди. Қозоғистон бош прокуратураси тўқнашувларда жами 225 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилди.