Ашхобод сув остида


  • 15 Апрель, 2019
  • 714

Туркманистон пойтахти Ашхободда 13 апрелда бошланган ёмғир шаҳарни сув босиш ҳодисасига сабаб бўлди.

Соат 16:00 дан кейин шаҳарнинг кўпгина кўчалари дарёга айланди. Темир йўлнинг ғарбий тарафидаги тунели бутунлай сув остида қолди. Ҳаракат бутунлай тўхтади. Туркманистон “Chronicle”да берилган хабарга кўра, Юнус Емре кўчаси бутунлай сув остида қолган.

MIR-4 туманидаги уйлар аҳолиси қийин аҳволда қолишди. Ертўлалар бутунлай сувга тўлиб, юқори қаватда яшовчилар шифтдан сув сизаётганини билдирди.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, олдимиздаги икки кун ҳам Ашхободда ёмғир кутилмоқда.


Бошқа мақолалар