Билиб қўйган яхши


  • 3 Декабрь, 2014
  • 1928

Музлатгичнинг ҳидини кетказиш учун бир банка ичига бир нечта пакетли чой солиб, музлатгич ичига қўйинг. Булар музлатгичдаги нохуш ҳидларни йўқотади.

Мобил телефонингиз ҳўл бўлдими? Телефонингизнинг батареяси ва сим картасини чиқариб, бир пайпоқ ичига солинг ва маҳкам боғланг. Сўнгра уни мушуклар учун ишлатиладиган қумга кўмиб, 3 кун кутинг. Телефонингизнинг нами кетади. Кетмаса, яна 2-3 кун кутинг.

Уйдаги батареяларни тозалаш учун тиш пастасидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари қўлингиздаги саримсоқ ҳидини кетказиш учун ҳам тиш пастаси билан ювсангиз, фойда беради.

Қўлингизга чиққан сўгалларга кунда 3 марта 15 дақиқадан иссиқ (қайноқ эмас) чой пакети босинг. Чой япроқларидаги кислота сўгалларни кетказади.

Балиқ овида қармоқ ташлаган жойнинг атрофига бир нечта вижиллаб қайнайдиган таблеткалардан ташланг. Шунда бошқа балиқчилар сизга ҳавас қилишади. Чунки энг катта балиқлар сизнинг қармоғингизга тушади.

Қимматбаҳо электрон тозалагичлар олишдан аввал нам сочиқнинг электр ускуналарни тозалашда идеал эканлигини ёдингиздан чиқарманг.

Банан пўстлоғини ахлатга ташлашдан аввал кумуш буюмларингизни пўстлоқнинг ички тарафи билан ишқаланг.

Ойна юваётганингизда ойналарни қаҳва фильтри билан артсангиз, деразангизда ҳеч қандай толалар қолмаганлигини кўрасиз.

Ишлатилган бўёқ чўткаларини 30 дақиқа сирка ичида тутиб, ортидан совунли сув билан ювсангиз, худди янгидек бўлади.

Сиёҳ доғларини кетказиш учун доғнинг устига озгина спирт тўкинг.

Қайчиларингиз ўтмаслашдими? Буни бартараф этиш учун 5-6 марта буклаган алюминий фольгани қайчи билан кесинг.

Автомобиль ёки музлатгич ичига қўйилган озгина писта кўмир ҳавонинг тоза бўлишини таъминлайди.

Ош содаси нафақат тишларингизни оқартириб қолмай, балки нафасингизни ҳам тозалайди.

Пойафзалларимиздаги нохуш ҳидни кетказиш учун ичига босма қоғоз солиб қўйинг.

Пашша чаққан жойларнинг қичишини камайтириш учун бир нечта аспирин таблеткасини озгина сув билан аралаштириб, чақилган жойларга суринг.

Чумолилар жонингизга тегдими? У ҳолда чумоли юрадиган жойларга долчин қўйинг. Унинг ҳиди чумолиларни кетказади. 


Бошқа мақолалар