TV ва уяли алоқа тақиқланган


  • 14 Августь, 2013
  • 1364

Технология асрида ҳар турли барча электр жиҳозлар тақиқланган бир шаҳарча бор. Бу Африка чўлларида эмас, технологиянинг маркази АҚШда! Фазо тадқиқотлари учун фойдаланиладиган Виржиниядаги Грин Банк шаҳарчаси Миллий радиотўлқинсиз ҳудуд деб эълон қилинган. 149 киши яшайдиган шаҳарчада дунёнинг энг катта радиотелескопи бор. Бу ер ҳозирги вақтда дунёнинг энг кучли фазони кузатиш жойи. Космоснинг олис жойларидаги радио частоталари тингланадиган ҳудудда сигналлар бузилмаслиги учун ҳар қанақа электрон узатувчилар қонунан тақиқланган. Шу сабабли шаҳарчадагилар радио, телевизор, уяли телефон ва симсиз интернет хизматларидан фойдалана олишмайди. Ёшлар учун бу чидаб бўлмас шароит бўлса ҳам, шаҳарча атроф-муҳитни муҳофаза қилувчилар учун жозибали жой ҳисобланади. Симсиз интернет тўлқинлари-ю уяли алоқа сигналларини соғлиққа зарарли деб ҳисоблайдиган инсонлар шаҳарчага оқиб келишмоқда. 


Бошқа мақолалар

  • 2012-03-21
Маслаҳат