Қизиқарли фактлар


  • 6 Августь, 2015
  • 1927

Машҳур бренд номларининг келиб чиқиш тарихи.

Яндекс — “Yet Another Indexer (яна бир индексатор)” сўзларидан келиб чиққан.

Adidas — компания асосчиси Ади (Адольфа) Даслер номидан олинган.

Adobe —  компания асосчиси Джон Ворнокнинг уйи ортидан оқиб ўтадиган “Adobe Creek” дарёсининг шарафига аталган.

Apple (олма) — компания асосчиси Стив Джобснинг севимли мевасининг номи. Янги бизнес учун ном топиш борасидаги уч ойлик тинимсиз изланишлардан кейин Стив шерикларига “Соат бешгача бирорта ном топмасанглар, мен компанияни “Apple” деб номлайман” дейди. “Apples Macintosh” эса АҚШда сотиладиган олма нави.

Google — номи “Googol” сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу  сўз 1 нинг орқасида 100 та 0ни билдирадиган рақамдир. Лойиҳа асосчилари биринчи инвестордан олган чекида “Google” деб ёзилганди. Мана шундан кейин улар қидирув тизимини шу ном билан атаганлар.

Hotmail — компания асосчиси Джек Смит интернет орқали дунёнинг исталган бурчагидан фойдалана оладиган электрон почта ҳақида ўйлайди. Сабир Бхатиа ушбу сервиснинг бизнес-режасини олиб келганда у “mail” сўзи билан тугайдиган барча сўзларни ўйлаб кўриб, ниҳоят “hotmail” сзида тўхтайди. Чунки ушбу сўзнинг таркибида HTML ҳарфлари (веб-саҳифа тили) бор эди.

HP (Hewlett-Packard) — компания асосчилари Билл Хьюлетт (Bill Hewlett) ва Дэйв Паккард (Dave Packard) кимнинг исми биринчи келиши ҳақидаги баҳсни танга ташлаш йўли билан ҳал этишганди. Кўриниб турганидек, ушбу баҳсда Билл ғолиб чиққан.

Intel — компания асосчилари Боб Нойс ва Гордон Мур “Moore Noyce” деб аташмоқчи бўлишганди. Лекин ўша вақтда ушбу ном остида меҳмонхоналар тармоғи бор эди. Шунинг учун улар “INTegrated ELectronics” (интегралланган электроника) сўзларининг қисқартмасидан фойдаланишади.

Kodak — “K”ҳарфи  компания асосчиси Джордж Истменнинг севимли ҳарфи эди. У ушбу ҳарфдан бошланиб, шу ҳарф билан тугайдиган сўзни ном учун излай бошлайди. Бундан ташқари, “К” ҳарфи бутун алифболарда бирдек ёзилади. Охир-оқибат “Кодак” сўзи танланади,фотокамера суратга олиш вақтида гўёки шундай овоз чиқаради.

LG — иккита корейс брэндлари “Lucky” ва “Goldstar”нинг биринчи ҳарфларидан олинган.

Mitsubishi — номини компания асосчиси Ятаро Ивасаки 1870 йили ўйлаб топди. Япончадан “mitsu” — уч, “hishi” — ромб деган маънони билдиради.  “b” ҳарфи хатолик билан ёзилиб қолмаган. Японлар одатда сўз ўртасида келган “h” ҳарфини “b” деб ўқишади.

Motorola — компания қурувчиси Поль Гэлвин ушбу номни автомобилларга радио ишлаб чиқараётган вақтида ўйлаб топганди. Ўша вақтларда кўп аудио компонентларни ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг номи “ola” қўшимчаси билан тугарди.

Nike — номи юнон ғалаба маъбудаси Никадан келиб чиққан.

Nintendo — номи 3 та япон иероглиф “Nin-ten-do” келиб чиққан. Уни “самолар оғир меҳнатни қўллайди” деб таржима қилиш мумкин.

Nokia — Фнландиянинг Nokia шаҳри шарафига аталган. Ушбу компания ёғоч маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод сифатида иш бошлаб, резина маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқарган.

Reebok — кичкина ва жуда чаққон африка оҳусининг номи.

Samsung — корейсчадан таржима қилинганда “уч юлдуз” деган маънони беради.

Sharp — ушбу номнинг тарихи ўтган асрнинг 10-йилларига бориб тақалади. Токиялик Токуджи Хаякава учлаш лозим бўлмайдиган қаламлар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Subaru — компания бурж (юлдузлар туркуми) номи билан аталган. Ушбу компания логотипида ҳам бу акс этган.

Yahoo — ушбу сўзни ёзувчи Джонатан Свифт ўзининг “Гулливер саргузаштлари” китобида ўйлаб топган. Китобда разил, қабиҳ кишиларни шундай деб аташган. “Yahoo!” асосчилари Джери Янг ва Дэвид Фило ўзларини шу ном билан атаганлари учун бу сўзни танлашган. Лекин ҳозирда уни “Yet Another Hierarchical Officious Oracle” деб расшифровка қилишади. 


Бошқа мақолалар