Ҳамма нарса Доллар ҳокимияти учун


  • 11 Декабрь, 2014
  • 1583

Куни кеча бошлаган мавзумизда давом этамиз.

Чунки парда ортида бутун шиддати билан давом этаётган урушнинг катталигини бошқа йўл билан тушуниш мумкин эмас. Бреттон Вудсда АҚШ ОЛТИН-ДОЛЛАР мувозанатини қурди. Доллар дунёнинг қиролига айланди! Лекин бу ҳақда ҳечким гапирмаса ҳам, бу келишувни ўзи ДОЛЛАРНИ ҳоким қила олмасди. Бу қоғозни тахтга чиқарган омил Японияга, яъни Хиросима ва Нагасакига ташланган икки атом бомбаси эди.

Долларнинг орқасидаги катта куч ҲАРБИЙЛАР ва АРМИЯ эди. Чунки бу икки бомба орқали Гарри Трумэн дунёнинг назоратчилари ўзлари эканлигини оламга эълон қилди.

Тарих китобларида айтилганидек, мақсад Япониянинг таслим бўлиши эмасди. Бутун КАТТА операциялар ДОЛЛАР ва унга боғлиқ ФУНТнинг ҳокимиятини давом эттириш учун эди. Урушларга, тўнтариш, исён ва операцияларга мана шу нуқтаи назардан қараш лозим. Лекин бизга ўз тарихимиз ҳам, хорижликлар ҳам худди минг бир кеча эртакларидай ўргатиларди. Бу билан ҳақиқатни билишимизга тўғаноқ бўлишарди. Ҳақиқатдан бехабар ёшлар ўсиб, лавозимларга ўтирганда ҳақиқатни ўрганиш учун яна қайта бошланғич нуқтага қайтишга мажбур бўлишарди. Лекин аллақачон кеч бўларди.

Трумэн лидерлигини эълон қилган вақтда АМЕРИКА банкларида дунёдаги олтиннинг 60%и бор эди. Яъни ҳарбий муваффақиятнинг ортидаги ҳақиқий куч шу эди. ДОЛЛАРнинг олтин билан дастакланиши бошқа бутун пул бирликларини ҳам долларга индекслаганди. Доллар ҳам олтин қийматида айирбошланарди. Табиий ўша вақтларда французлар, немислар, инглизлар, яъни бутун Европа урушдан кейинги жароҳатларини даволаш учун ДОЛЛАРГА ҳужум қилишмоқда эди. Иқтисодиётларини янгилаш учун долларга эҳтиёж сезаётгандилар.

Долларнинг Европа томон оқиши Америка нефть ширкатларининг Маршалл режаси асосида бу ерга келишига сабаб бўлаётганди.

Катта ширкатлар нефтларини кўмирга асосланган иқтисодиётга оқизишарди.

Бу система 1950 ва 1960 йилларнинг охиригача яхши натижалар берди.

Лекин 1960 йилнинг ўрталарида асосан Германия ва Шарль де Голль раҳбарлигидаги Франция энг сўнгги технологиялардан фойдаланиб, қайта қуриш ҳаракатига киришиб кетди. Европа ривожланишда худди катта сакрашга имкон пойлаб тургандек эди. Худди шу пайтда ОЛТИНларни Америкага юбораётган Европа давлатлари ДОЛЛАРНИНГ ДЕВАЛЬВАЦИЯга учрашини исташди. Шундай бўлса, Европа учун катта имконият туғиларди. Вашингтон буни илиқ қарши олмади.

Французлар эса, ортга чекинмади. Тижорат натижасида қўлга киритган долларни олганича Нью-Йорк Федерал заҳира банкига келишди. Банкда “Пулларингизни олиб, бунинг қийматидаги олтинимизни қайтариб беринглар” дейишди. Ўзини йўқотиб қўйган Федерал банк ноилож ОЛТИНЛАРНИ беришга мажбур бўлди. 1960 йилларнинг охирида Федерал банкнинг олтин заҳираларидаги камайиш шундай жиддий кўрсаткичларга келдики, Лондон метал биржасининг замини бу ерда олиниб-сотилган олтинларнинг оғирлиги сабабли чўкди ва англо-америка алоқаси туфайли доллар индексли бўлган фунт ҳам девольвацияга учради. Шунда 1971 йилнинг август ойида АҚШ президенти Никсоннинг қулоғига Рокфеллернинг банки бўлган Чейз Манхеттен ходими Пол Волкер бир неча жумла пичирлади. Америка давлатини боғлаган, қонунларда собит бўлган БРЕТТОН ВУДС келишувининг матбуот анжумани орқали бекор қилинишини исташди. Яъни Рокфеллернинг одами ПРЕЗИДЕНТдан европаликларга “Қўлингиздан келганини қилинг, сизларга олтин бермаймиз” дейишини талаб қилган эди. Бундан олдин эса ВЬЕТНАМ  УРУШИни ўйлаб топиб, шу тариқа ОЛТИНнинг ўлкадан чиқиб кетишининг олдини олмоқчи бўлишди.

Бу учун оламга кучини кўрсатиб қўйиши шарт эди. Чунки ҳар доим шундай бўлиб келганди.

Никсоннинг ҳаёлидан кечган нарсалар уни лавозимидан олиб кетиш билан бирга ДОЛЛАРнинг заҳира пул бўлишдан чиқиб қолишига ҳам сабаб бўлди.

Бир неча ҳафта ичида Америка доллари немис маркаси олдида 40% қийматини йўқотди. Мана шундан кейин худди ҳозиргидек Саудия Арабистон формуласи ўртага ташланди! Нефть баҳолари осмонга чиқиб кетди. Араб-Исроил урушида тарафдор бўлган АРАБЛАР нефть эмбаргосини бошлади.

Американинг ҳам пули, ҳам ўзи таҳликада турган вақтда доллар МУСУЛМОН минтақасида воз кечилмайдиган ПУЛ сифатида қабул қилинди. Албатта ёнида шериги ФУНТ билан... Шу ондан бошлаб Америка Марказий Банки раҳбарлари пул босишда тиним топмадилар. Дунё миқёсида ҳозирда 101 триллион доллар айланмоқда.

Айланаётган бу пулнинг 48-50 триллион долларининг эквиваленти йўқ. Яъни вагон-вагон пуллар шунчаки оддий қоғоз эди. Бу хонадонларнинг пул босиб, ҳар қандай муаммони ҳал этишга бўлган иштаҳалари АҚШ билан унга яқин давлатлардан келаётганРАЗВЕДКА ҳисоботлари билан ларзага келди. АҚШни тамсил этадиган ташкилотларнинг ҳисоботи бўйича, ДОЛЛАР ЗУДЛИК БИЛАН ЗАҲИРА ПУЛ бўлишдан чиқиб қолмоқда эди. Энг катта хавфнинг эшик олдида эканлигидан бонг урган ҳисоботлар бу хонадонлар тарафидан жиддийга олинмагач ичкарида шиддатли тортишувлар келиб чиқмоқда эди.

Америка ичида ақлли бир гуруҳ “ШЕРИКЛАРГА БОРАЙЛИК” деса, бошқалари ДОЛЛАРГА ишониб, йўлда давом этишни танлашди.

Шу сабабли Обама даврида разведкада, яъни МРБ (CIA) раҳбариятида қисқа вақтда Леон Панетта, Майкл Морелл, Дэвид Пэтреус, Джон Бреннан (2013 йил 8 мартда) каби одамлар лавозимга ўтирди. Лекин нимагадир ҳеч ким ушбу креслода узоқ вақт ўтира олмаётган эди. Мудофаа вазирлари ҳам шундай бирин кетин алмашарди...

Роберт Гейтс, Леон Панетта, Чак Хагел...

Яқин Шарқдаги ҳалиги "Ироқ-Шом Ислом давлати" номли наркоман ташкилот - ИШИДни МУСУЛМОН МИНТАҚАСИДА ДОЛЛАРНИ ҳоким пул қилиш мақсадида қуришни бошлаб юборишди. АҚШ, Англия ва Исроил ушбу шавланинг ўртасида эди. Мақсадлари Яқин Шарқ ва Евроосиёни чангалларида ушлаб туришдан иборат эди. Шу сабабли ҳеч бўлмаса, у ерда посбонлик қиладиган Туркияда ўзларининг одами президент бўлиши керак эди.

Чунки ЕВРООСИЁ хавли минтақа ҳисобланарди. Пекин, Москва, Теҳрон, Боку ва Анқара агар ёнларига Ҳиндистон, Қозоғистон билан нариги майда туркий республикаларни ҳам оладиган бўлса, газдан ҳам, нефтдан ҳам умидларини узишга тўғри келарди. Шу сабабли осиёда газ устида ўтирган битта ўлканинг раҳбари яҳудий бўлиб қолаверар, ўлкасини на туркийларга, на мусулмонларга қўшмасди. Саудияликларнинг оламдаги НЕФТЬ ҚИРОЛЛИГИ ҳам шунинг учун давом этиши керак эди. Чунки Саудия хонадони ҳам киндиги билан, ҳам-да қибласи билан Лондонга боғланган эди! Сўнгги пайтда Саудияликларнинг жўш уриб, нефть чиқаришни кераксиз пайтда ошириб юборишлари, ҳар ҳолда бензиннинг қимматлигидан безор бўлганларга ёрдам бериш ёки савоб учун эмаслиги аниқ! Нархлар Евроосиёни "тартибга чақириб қўйиш" учун атайлаб туширилмоқда.

ИШИД билан бошлаб берилган ушбу шамолдан кўзланган мақсад -  аслида ДОЛЛАРНИНГ чўкиши билан бирга ФУНДнинг тугашининг олдини олишдир.

Буни энг яхши билиб, тушуниб турган ўлка Туркия эди. Шу боис охирги пайтда ҳар томондан Турк иқтисодига, Эрдўғонга, вазирларга қарши сиёсий-ижтимоий операциялар устига операциялар уюштириб ётишибди. Малай сифатида артистлар, курдлар, ғайридинлар ва ҳатто нурчилар жамоатини ишга солганлар ҳам ЎШАЛАР! Жонлари чиқса чиқдию, лекин Туркия ичида кризис чиқара олишмади.

Бутун манзарани, ҳодисаларни энг нозик нуқтасигача кузатиб, пухта тушуниб турганлар яна АҚШнинг ичидаги бир гуруҳ эди. “Бу иш Туркиясиз асло ҳал бўлмайди” деганлар айнан мана шу гуруҳ эди. Лекин Туркия ичида БАРОНларга беминнат хизмат қилиб бериш учун навбатда турганлар ҳам анчагина. Туркия жойлашган координатлари туфайли кенгайишга, ҳудудига атрофидан ҳудуд қўшиб олишга жуда мойил ўлка. У ерларни Суриядан оладими ё Ироқдан, уни вақт кўрсатади. Баронлар бунга кўникишга мажбурлар. Шунга қарамай Анқарада ҳукуматга яқин бўлган кўплаб кишилар Пенсильванияда ЦРУнин боғида ўтирган "запасдаги подишоҳ" Фетулла Гуленнинг соя ҳукуматига яқин туришдан тийилишмади.

Ҳамма нарса ойдай маълум бўлиб турса ҳам, улар орқаларидаги 5арблик ХОНАДОНЛАРНИНГ соясида ҳали қўлга тушмадик деб ўйлашарди. Ҳам Анқарага, ҳам Пенсильванияга  икки томонлама ўйнашмоқда эди.

Чунки ўз ватанларига ва унинг кучига ишонишмасди. Давлат топширган вазифаларига садоқатли эмасларди.

Лекин қаттиқ адашдилар. Чунки АҚШнинг Туркияга эҳтиёжи жуда катта!

Чунки УСМОНЛИ империяси қайта тирлмоқда. Ҳозирги Туркия Республикаси қанақасига Усмонли империясидан туғилган бўлса, республика ҳам ўзидан Усмонлини пайдо қилаётган даврда яшаяпмиз.


Бошқа мақолалар

  • 2015-01-30
Пул уруши