НАТОнинг ниқоби - ИШИД!


  • 5 Июль, 2017
  • 1079

ОЛАМда рўй бераётган сиёсий-иқтисоджий ур-тўполонни ҳаммамиз худди кино кўргандек томоша қилиб ўтирибмиз. Лекин кўпчилик юз бераётган воқеаларни тушунишда қийналмоқда. Осон эмас. Матбуотимиз ҳақиқатни кўришдан ожиз. Университет аҳли долзарб мавзу устида эмас, муддати ўтган ишлар билан банд. Вазиятдан жичча хабар топганлар эса қўлга киритган қисир маълумотлар билан чекланишга мажбур. Лекин ғавғонинг сабаби ПУЛ...

Пулга ўтишдан аввал тўполоннинг катталигини тушуниш учун кичик мисол келтирамиз. Сурияда ўлдирилган косовалик ИШИД қўмондони Лавдрим Муҳожерий... Лақаби ҚАССОБ. У ўзи билан бирга кўп сонда одамни алдаб ИШИДга олиб борди. Хўш, яқинда ўлдирилган Муҳожерий ким? Бу саволнинг жавоби кўп нарсаларга ойдинлик киритади. Муҳожирий КОСОВАДАГИ НАТО ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН АСКАР ЭДИ! Демак, ИШИД минтақадаги операцияларни бошқариш учун, ПУЛ урушининг боришини назорат қилиш учун ва энг муҳими чегаралар ўзгарадиган бўлса, манфаатдор бўлиши учун қурилган!

Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ жаҳонинг қатъий ва аниқ яккаҳокимига айланди! Бу 50 йил давом этди. Кейин баъзи қийинчиликлар юзага келди. Америка кучи ва тизиминиДОЛЛАР билан АРМИЯси орқали ҳимоя қиларди. Нишондаги ўлкалардаги ички тўқнашувлар, тўнтаришлар, суиқасдлар кўзлаган мақсадларига осонлик билан етказарди.Нефть қазиб оладиган ўлкалар тарафидан ДОЛЛАР ихтиёрий равишда муштарак валюта сифатида қабул қилингани учун Вашингтон гегемониясини давом эттирарди. Чунки ҳаммага сувдан кейин нефть лозим. Уни олиб-сотиш учун чўнтагингда ДОЛЛАР бўлиши керак.

Вазият шундай бўлганидан кейин Америка банки босган пуллардан воз кечиб бўлмасди ва қоғоз билан дунёни бошқариш мумкин бўлади. Ҳикоя шундай бошланди... Кейин ҳам силлиқ кетди. Лекин кейинчалик эътирозлар кўпайди. Ҳамма шу валюта тизгинидан мустақилликка эришиб, ривожланишни истарди. Масалан Аҳмадийнажот Истанбулга келиб “Туркия билан тижоратимиз ЛИРАда бўлсин!” деганди. Сўнгра Эрдўғон кўплаб лидерларга шу таклиф билан чиқди. Кўплари қабул қилди... Буни айтиш гапда осон, лекин амалда осон эмас. Тижорат ҳар давлатнинг миллий валютасида амалга ошишни бошлагудек бўлса ДОЛЛАР яраланади. Бошқача айтганда, АҚШга уруш эълон қилишнинг юмшоқ йўли миллий валюта билан тижорат қилишдир.

Шундай вазиятда ҚАТАР бирданига дунёнинг диққат марказига келиб ўтирди! Кичкинагина ўлка бунга қандай эришди? Бой эди! Ўлкада нефть ва газ беҳисоб эди. Лекин асло АҚШнинг рақиби бўладиган давлат эмасди. АҚШни, Қатар шайхини ҳибсга олишга урунишдек дарғазаб қилган нарса нима эди? Нимага бунчалик ҳужум қилишмоқда? Ҳа, пул учун... Қатар кичик, лекин таъсири кучли ўлка эди.

Бойлигини тарқатиб, шахмат ўйнарди. Сўнгги ўйин эса энг катта ҳамласи эди. Қатар АҚШнинг дунёдаги энг катта рақиби бўлган ХИТОЙга ЮАН билан мол сотди. 86 миллиардДОЛЛАРЛИК тўловни ЮАН билан тўлади. Бу савдо ортидан стратегик ҳамкорликни кўзлаган келишувлар имзолади. IMF ўтган йил ЮАННИ ЗАҲИРА ПУЛ ҚАТОРИГА ҚЎШДИ.Яъни Хитой, ўз валютаси билан майдонга чиқди. Кимга қарши? АҚШга! Урушнинг асл сабаби мана шунда. Биз буни тушунмадик.

АҚШнинг ДОЛЛАР орқали қурган ўйини БРИКС каби ташкилотлар билан мувозанатини йўқотди. АҚШнинг иккинчи кучи қурол ва аскар эди. Лекин армиянинг ҳаракат қилиши ва натижа олиши учун яна ПУЛ шарт. АҚШга Пул аввалгидек оқиб келмай қўйди. АҚШ Хитойдан, Япониядан ва нефть чиқараётган ўлкалардан келаётган ўзига оид бўлмаган пул ёрдамида фаровончиликда яшарди. Лекин қаршидагилар уйғонди. ҚАТАРҳодисаси шу туфайли юз берди. ҚАТАР, яъни нефть омбори сифатида танилган КЎРФАЗнинг доирадан чиқмаслиги керак эди.

Чунки АҚШнинг нафас олиши учун зарур бўлган кислород нефть ва газнинг ДОЛЛАР билан олиб-сотилишига боғлиқ. ҚАТАР бунга қарши чиқди. Бу катта зарба эди. Туркия дарров дастак бериб, ҚАТАРнинг бошига келиши мумкин бўлган балони бартараф қилди.

ЮАН билан тижорат қилган фақат Қатар эмасди. Россия ҳам Хитой билан тижоратида ЮАНдан фойдаланарди. Бундан ташқари Россия билан Хитой тинмай олтин ғамларди. Чунки АҚШ “SWIFT” номли тизим орқали бутун банклардан “Кимнинг қанча пули бор?”, “Ким кимга қанча пул жўнатди?” каби саволларига бир неча сонияда жавоб олмоқда. Тизимни шу орқали ҳам назорат қилмоқда. Лекин буни биладиган ўлкалар бугун олтинга кўчди. ОЛТИНни “swift” тизими орқали назорат қилиб бўлмасди. Бундан ташқари, ДОЛЛАРқийматини йўқотганида ҳамма, яъни нефть-газ олиш учун доллар ғамлаб қўйганлар зарарга учрарди. Хитой ҳам доллар билан савдо қилгани учун йиққан пули турган жойида эриб кетарди. Буни ҳал қилиш учун ОЛТИН билан савдо қилишга кўчди. Шу тариқа АҚШ назорат қила олмайдиган, ҳам-да қадрини йўқотмайдиган янги тизим қурилди.

Бутун бу ғавғолар, яъни ПУЛ учун кетаётган жанжал  ИПАК ЙЎЛИ бутунлай ишга тушишидан олдинги  сўнгги раунд эди. Хитой ва Британия ишлаб чиқариш билан истеъмолни денгиз, қуруқлик, ҳаво ва темир йўллар орқали бир-бирига боғлади. Бу АҚШ гегемониясига катта зарба эди. Буни ҳаммадан яхши, Трампни тахтга ўтқизган куч – ПЕНТАГОН биларди. Шу сабабли турли йўллар билан ҳужум қилишни бошлади. Англиядаги портлашлар, Афғонистондаги шиддат, Париж ва Туркия воқеалари... яна кўплаб бахтсиз ҳодисалар шу жумладандир...

Ҳеч нарса ва ҳеч бир давлат ушбу катта жанжалдан четда қола олмайди. Туркия ҳам, Қатар ҳам... АҚШ КЎРФАЗда ҚАТАР ва ҚУВАЙТдан бошқа ўлкаларини ҳамон назоратида ушлаб турибди. Ғавғо ҳатто МУСУЛМОНЛАРни ҳам иккига бўлиб юборди. Трамп охирги Саудия Арабистон сафаридан 550 миллиард доллар олиб кетди...

Бир эсланг, бир неча ой олдингача Саудларнинг номи 11 сентябрь ЭГИЗАК БИНОтеракти билан бирга тилга олинарди. 750 миллиард доллар пуллари тортиб олиниш арафасида турарди. Лекин бу сафардан кейин барчаси унутилди. ИШИД мана шу мақсад учун хизмат қилади. Агар АҚШ билан келишувга рози бўлмасанг, дарров террор тўдаси бошингга бало бўлиб, ИШИД қиёфасидаги НАТО билан урушишга мажбур бўласан. Албатта, кучинг бўлса, урушасан...

Қатарга нисбатан татбиқ этилган эмбарго орқали АҚШ “Мен сенлар ўйлагандек заиф эмасман. Яккаҳоким ҳамон менман. Қатар кризисида ҳамма буни кўрди” деди. Араб ўлкалари ҳам уни қўллаб-қувватлади. АҚШга қарши бўлган Саудия валиаҳди шаҳзода уй қамоғига олинди. Қатарда тўнтариш кутилаётганда қирол Салмоннинг тахтдан айрилишига бир баҳя қолди. Энергия, доллар ва тижорат бўлган ҳар бир жойда кураш давом этади.

Туркия ҚАТАРни ҳимоя қилиш билан ҳам ўз келажагини ҳимоя қилди, ҳам АҚШ тузмоқчи бўлган янги дунё тизимига эътироз билдирди. Хитой ва Британия ҳам эътироз билдирмоқда...

ДОЛЛАР тахтда қоладиган бўлса, АҚШ худди шу яккаҳокимлиги билан ҳукмронлик қилаверади. Доллар қадрини йўқотса, давлат ҳам қулайди. Жанжалнинг сабаби шу! Кўрамиз ким ғалаба қозонади? Пентагон бошқараётган ҚУРОЛЛИ гуруҳми ёки ПУЛнинг йўналишини ўзгартирмоқчи бўлганларми?  Буларнинг жавобини кўп ўтмай, шу 2017 йилнинг охиригача оламиз...


Бошқа мақолалар