Орол денгизи учун 3 миллиард доллар


  • 12 Январь, 2015
  • 1912

Ўзбекистонда Орол денгизини қутқариш учун 3 миллиард долларлик жамғарма ташкил этилди.  

Ўзбекистон раҳбарияти ҳажми беш баробар камайиб кетган Орол денгизини қутқариш ва атрофидаги табиатни муҳофаза қилиш учун 3,05 миллиард доллар ажратди. Душанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорига кўра 2,971 миллиард доллар бу борадаги 16 та халқаро лойиҳага, 80,2 миллион доллар эса минтақавий лойиҳалар учун фойдаланилади. Бу маблағнинг 2,15 миллиард доллари халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитларидан, қолгани эса Ўзбекистон ҳукуматидан бўлади.

Лойиҳалар учун бу жамғарманинг ташкилланиши октябрь ойида Урганч шаҳрида ўтказилган Орол денгизи атрофидаги табиатни асраш учун ҳамкорликдаги халқаро анжуманда қарорлаштирилганди. Ушбу анжуман Ўзбекистон ҳукумати ва “Халқаро Орол денгизини қутқариш фонди” тарафидан ташкил этилганди.

Орол денгизи 1960 йилгача дунёнинг энг катта тўртинчи ич кўли эди. Лекин сўнгги қирқ йилда ярмига кичрайди, сув савияси 18 метрга пасайди, ҳажми беш баробар камайди, шўрлиги ортди ва балиқлар йўқ бўлди.

1993 йили Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон “Халқаро Орол денгизини қутқариш фонди”ни ташкил этишди. 2008 йилдан бери ушбу фонд БМТ кенгашида кузатувчи статусига эга. Фонд аъзоси бўлган давлатлар 2003-2010 йилларда татбиқ қилинган проектлар учун 2 миллиард доллардан ортиқроқ маблағ сарфлашди.


Бошқа мақолалар