Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп турист қаердан келди?


  • 10 Сентябрь, 2022
  • 132

Ўзбекистонга 8 ойда қанча турист келгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил январь-август ойларида 3 миллион чет эл граждани туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.  

Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп Қозоғистон гражданлари туристик мақсадда келган –  922,7 минг нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

Қирғизистон –  821,9 минг нафар; 

Тожикистон –  814,5 минг нафар;   

Россия –  316,9 минг нафар;   

Туркия – 45,8 минг нафар;

Жанубий Корея – 10,9 минг нафар;

Германия – 10,3 минг нафар;   

АҚШ – 7,8 минг нафар; 

Ҳиндистон – 6,7 минг нафар; 

Франция – 6,4 минг нафар;  

Озарбойжон – 6,1 минг нафар; 

Исроил – 6,6 минг нафар; 

Англия – 6 минг нафар;  

Италия – 4,7 минг нафар; 

Испания – 3,1 минг нафар.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар