- 2017-03-20
Шарқий Қозоғистон вилоятида Бухтарма сув омборида ўлкадаги энг узун кўприк очилди.
Қозоғистондаги энг узун кўприк Шарқий Қозоғистон вилоятининг олти туманини бирлаштиради: Куршим, Улкен Нарин, Маркакўл, Тарбағатай ва Зайсан. Ушбу лойиҳа минтақадаги узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган транспорт қатнови муаммосини ҳал этишга қаратилган.
Транспорт вазири Марат Қарабаевнинг сўзларига кўра, кўприк суткасига 80 минг автомбиль ўтказишга мосланган. Кўприкка олиб келиш учун 18 км янги йўл босилган.
Бош вазир Ўлжас Бектенов кўприк очилишида иштирок этди.
Бектенов “Янги кўприк президент кўрсатмасига кўра аҳолига қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қурилди. Сўнгги 50 йилда минтақадаги аҳоли ёзда паромда, қишда эса муз устида ҳаракатланганини биласизлар. Ушбу кўприк қурилишини маҳаллий аҳоли жуда узоқ кутишди”, деди.
Аввалроқ ушбу кўприк чидамлилигини текшириш учун 15 та юкли самосвал колоннаси ўтказилиб, умумий оғирлик 450 тоннани ташкил этди. Махсус датчиклар кўприк тушаётган босим, вибрацияларнинг меъёрда эканлигини кўрсатди.