Номуссиз Мэрдок


  • 14 Январь, 2015
  • 1445

9 миллиард доллар бойлиги бор. Дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 73-ўринда туради.

2011 йили соҳиби бўлган “News of the World” газетаси воситасида Англиянинг сиёсатчиларидан бизнесменларигача бўлган бутун таниқли кишиларнинг телефон гаплашувларини тинглади, қайд қилдирди, шахсий ҳаётларини парвосизларча чоп этди. Унинг ТЕЛЕҚУЛОҚ эканлиги аниқланди, тергов қилинди, лекин сочининг бир толасига ҳам зарар келмади.

Чунки ер юзининг ҳар томонига тарқаган 175 та газетаси бор эди. Ироқ ишғолига 175 газетасининг ҳаммаси “ҲАҚЛИ ИШҒОЛ” деб ёзса, буни ўзгартириш қийин эди. Қўлидаги телевидениелар бунга кўмакчи эди.

Миллионлаган америкаликлар унинг телевидение каналларида берилган хабарларга кўр-кўрона ишонишарди.

У бир медиа императори эди. Энг катта хусусияти ер юзида энг севган ўлкаларнинг бошида исроилнинг бўлиши эди. Бу севгисининг манбаи нима? Буни бироз кейинроқ билдирамиз.

Аввал уни таниб олайлик, унинг исми Мэрдок. У дунёнинг биринчи рақамли медиа барони эди. Аҳвол бу бўлганидан кейин хаослардан ва қондан озиқ оладиган БАРОНЛАР билан яқинлашиши қийин эмасди. Бу яқинликлари қандай бўлганига ҳам бироз кейинроқ тўхталамиз.

Ҳозир ўтган ҳафта сизларга баён қилган мавзу ҳақида. Исроил бир неча йиллар аввал Суриянинг Голан тепаликларини ишғол қилди. Йиллардан бери давом этаётган ихтилоф сабабли бу иш ҳалигача ҳал этилмади. Шунда Исроил тўсатдан Сурияга қарашли бу тепаликлардан нефть қидирув ишларини бошлашга қарор қилди. Сурия қаршилик кўрсатсачи деган саволга “Қаршилик кўрсатолмайди, бунга на кучи, на вақти бор” деб жавоб беришди. “Genie Energy” номли ширкатга Сурия ерларида Исроил номидан нефть қидирув ишларига рухсат беришди. АҚШ собиқ президентларидан Дик Чейни маслаҳатчиси бўлган “Genie Energy” ширкатини кандай таҳлил киламиз. 

Жуда осон. Чунки унинг соҳиблари маълум.

Исроилнинг Сурия тупроқларида нефт қидирув ишларига рухсат берган ширкатнинг икки бошлиғи ҳам ер юзида энг танилган баронлардир. Бири мадиа барони Мэрдок!!!

Иккинчиси эса АҚШ ва Англия марказий банкининг соҳиби Ротшильд хонадони.

Ҳа медиа патрони Мэрдок Сурияда барон Джейкоб Ротшильд билан бирга ноқонуний нефть чиқаришмоқчи. Ноқонуний деяпман, чунки иккинчи жаҳон урушида японлар Сингапур ерларидан нефть чиқардилар. Урушдан кейин Сингапур даъво очди ва ҳақли бўлиб чиқди. Японлар бошқаларга тегишли ерлардан ноқонуний нефть чиқаргани учун ҳукм чиқарилди. Лекин Англияда одамларнинг телефон сўзлашувларини тинглагани учун унга ҳеч нарса қила олишмаган бўлса ва шериги ҳам баронларнинг барони Ротшильд хонадони бўлса...

Легал-нолегал ҳар қандай йўл улар учун қийинчилик туғдирмайди. Бугун улар ИШИД соясида Сурия ерларида нефть қидирув ишларини бошлашди. Энди билдингизми ИШИДнинг кимларга хизмат қилаётганини? Кимлар учун бир неча йиллардан бери ҳеч ким теголмаган ерларда нефть қидирув ишларига рухсат чиқартганини?

Мэрдок ИШИДга жуда қарздор. Лекин ИШИД билан алоқадорлиги маълум бўлиб қолса, уларга ноқулай бўлади. Шунинг учун Мэрдок медиаси келишиб олиб “ИШИДни турклар қўллаб-қувватлашмоқда” деб тўтиқушдек сайрашмоқда. Шунинг учун бизда ҳам жанубдаги ўлкани севадиганлар уларга шериклик қилишмоқда. Ҳолбуки ИШИД бугун Мэрдок ва Ротшильд хонадонини Сурияда нефть қудуқлари билан таъминламоқда. Биз ҳам бунга лақмалардек боқмоқдамиз. Сурияда, дунёда, Францияда нималар бўлаяпти деб? Биз лақмалардек томоша қилаётганимизда у ердаги терактга Мёрдок калла ташлаяпти: “Бу терактга бутун мусулмонлар жавобгар” демоқда. Сурияда мусулмон қонини тўкиб, Ишид соясида нефть, Францияда эса Исроил номига манфаатлар келтирмоқда. У кўнглидаги ватанига ва миллатига ҳамда уларнинг ер юзидаги ҳомийлари бўлган баронларга хизмат қилмоқда. Ҳеч уялмай, ҳеч тортинмай! Туркияда ҳам телевидениеси бор унинг. Бу телевидениеда мусулмонлар хизмат қилишади. Ҳатто уларни ҳам Франциядаги қатлиомга жавобгар деб билмоқда. Буларнинг иши шундай. Фойдаланади ва парвосизларча улоқтиришади. Улар эга бўлишни хоҳлайдиган нарса фақат ва фақат қон устида сузаётган пуллардир!!!


Бошқа мақолалар