- 2015-08-13
Туркияда 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин ҳибсга олинган юқори лавозимли ҳарбийларга қаранг. Уларни ҳеч ким ПАРАЛЛЕЛ ТУЗУМга мансуб деб ўйламаганди. Тўнтаришга уринишни ГУЛЕН ПАРАЛЛЕЛЧИЛАРИ амалга оширганлиги маълум, лекин буни АҚШ ва баъзи ғарб давлатлари ўжарлик билан кўрмаяпти. Бу воқеалар нима учун юз берди?
Нима учун аскар ўз халқига қурол ўқталди? Уларга нима керак эди? Энди буларни гаплашиш вақти келди.
НАТО ёки АҚШ Туркия ташқи сиёсати ўзгариши билан янги бир планни татбиқ қилишга кўчди. Чунки ТУРКИЯнинг чайқалиши бу минтақанинг, ҳатто бутун дунёнинг ларзага тушиши деганидир. Буни олдимиздаги кунларда яна кўрамиз. 1945 йилдан кейин татбиқ этилган Америка-Совет мувозанати 1990 йилда бузилди. Сўнгги даврда эса ўрнини бошқа бир кучга бўшатиб берди. Янги кучнинг асл ўйинчиларидан бири шубҳасиз ХИТОЙ! Хитойни назорат қилиш учун НАТО ва АҚШнинг энг биринчи қилиши керак бўлган иш - Россия билан Туркия ҳамкорлигига тўғаноқ бўлишдир!.
Буни фақат Туркия орқали амалга ошириш мумкин эди. Туркия эса улар берган ролга рози бўлмагани учун ғарбликлар ўз сценарийларини ишга солишди.
Россия Сурия ҳудудидан турк чегарасини бир неча бор бузди, учувчисиз самолётлар юборди, Туркмантоғи масаласида Туркия билан тўқнашадиган вазиятларга келди. Туркиянинг самолёти уриб туширилгандан кейин Туркия ҳам Россиянинг бир самолётини уриб туширди. Энди буни ёзишнинг зарари йўқ. Учувчиларга “ЎТ ОЧ!” амрини берган 8-бош ҳарбий ҳаво базаси қўмондони генерал Дениз Картепа эди. Бу буйруқ учун дастак берган эса генерал Ражаб Унал эди. Буйруқ бажарилди. Самолёт уриб туширилди. Туркия билан Россиянинг ораси бузилди. Операция бошланди. Бу иккала генерал ҳам Гуленнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажарадиган қўғирчоқлар эди. 15 июлдан кейин иккаласи ҳам ҳибсга олинди.
Ўша кунларда ҳар куни чегара бузиш воқеалари ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига хабар бериларди. У ердаги масъул кишилар эса “Менга чегара бузилди деманглар, уриб туширинглар!” деб жавоб берарди. Оқибати маълум...
Бу кризислар қуршовида Туркияда 7 июнь 2015 сайловлари ўтди. Ҳеч бир партия якка ўзи ҳукумат қуришга етарли овозни ололмади. Сайловдан коалиция чиқди. Музокаралар натижа бермади. АҚШ ва НАТО хоҳлаган ҳукумат қурилмади. Лекин бу гал бирданига террор бошланди. Зардушт курдларнинг ПКК террор ташкилоти шу пайтгача кўз кўриб қулоқ эшитмаган даҳшатли терактларни амалга оширишни бошлади. Шаҳарлар қурол-яроғ омборларига айланди. Бомбалар, жонли бомбалар ва қурилган тузоқларда турклар томондан юзлаб шаҳидлар берилди. Бу ТЕРРОР ТЎЛҚИНИ 15 ИЮЛЬ тўнтаришининг тамал тошлари эди. 17-25 декабрь 2013да Гуленчи судьяларнинг бир неча вазир ва Эрдўғон яқинларига уюштирган ҳуқуқий тўнтариши ҳам натижа бермаган эди. Шунинг учун бу галги ТЎНТАРИШга ҳақли сабаб кўрсатиб халқни ишонтириш учун бир метод керак эди. Бу эса террор эди. ПКК Америка разведкаси CIA билан ҳамкорликда буни амалга оширди.
15 июлда бўғоз кўпригига чиққан ҳарбийлар халқни ўзлари билан бирга бўлади деб ўйлаганди. Лекин халқ алданмади.
АҚШнинг Туркия ҳақидаги режалари аначадан буён ўзгарганди. НАТО аъзоси ва террорга қарши иттифоқдоши бўлган Туркия анчадан буён Яқин Шарқда ғарб гегомонияси ва АҚШ экспансиясига халақит берувчи маневралар қилаётган эди. Шунинг учун ғарбликлар биргалашиб "Б режаси"ни амалга оширишга бел боғлашди. БАРОНЛАР билан келишгандан кейин ҳамма нарсага бошқатдан таъриф берилди. Энди ғарблик зўравонлар учун ИПАК ЙЎЛИ аҳамият касб эта бошлади. Бу тарихий савдо йўли устида жойлашган минтақаларни турклар орқали назоратга олишни таъминлаш керак эди. Ҳақиқатан шунча минтақага таъсир кўрсата оладиган ягона актёр Туркия эди. Айёр ғарбликлар Туркиядан бир Россияни парчалашда, икки Хитойни назорат қилишда фойдаланишни кўзлаб қўйишган. 15 июлда бунга старт берилди.
Қўлларида планли равишда МУВАФФАҚИЯТСИЗ ТЎНТАРИШ РЕЖАСИ бор эди. Ҳа нотўғри ўқимадингиз АҚШ ва НАТО тўнтаришнинг муваффақиятсиз бўлишини режалаштириб қўйганди! Лекин вақт масаласида катта хатога йўл қўйилди. Улар кутган натижа: турк армияси бир - халқ ёки Эрдўғон тарафдори, икки - Гулен ёхуд ғарб тарафдори бўлиб иккига бўлиниши эди! Шу тариқа суриядагидек ўзаро ички уруш авж оларди.
Бу режанинг амалга ошиши учун турк армиясининг ичига уларга хизмат қиладиган содиқ одамлар жойлаштирлиши керак эди. 1999 йилдан бери CIAнинг Пенсильваниядаги дала ҳовлисида истиқомат қилаётган Фетулла Гулен ва одамлари бу ишда айни муддао эди. Чунки Гуленнинг амри билан шогирдлари 40 йилдан буён Туркиядаги ҳарбий лицей ва армия сафларига сизиб киришни давом эттирарди. Ҳарбий лицейлар ва ҳарбий олий ўқув юртлари турли баҳоналар билан ГУЛЕНЧИ бўлмаган талабаларни ўқишдан ҳайдарди. Қадам бақадам боришди. CIA Туркия ичида шундай операцияни амалга ошираётганда ҳеч ким миқ этмади. Овоз чиқарганлар эса дарров ФИТНАЧИ деган тамғани еди.
Ҳеч ким бу ўйинни тушунмасди. Пенсильваниядаги "Маҳдий" - Фетулла Гулен: “Ҳамма жойга сизинглар! Буни тамомлагандан кейин тугмага босамиз...” деганди.
Юқорида ҳам айтганимиздек НАТО ва АҚШ Хитойни ўз назоратига олиш мақсадида эди. Бу борада югурдаклик ролини Туркия ёқтирмаганидан кейин унга КУЧИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙМОҚЧИ БЎЛИШДИ. Шундай қилиб чор атрофи билан тинч-тотув ҳаёт кечираётган Туркиянинг қисқа вақтда Исроил, Россия, Европа, Сурия, Миср ва курдлар билан муносабатлари кескин ёмонлашди.
Шамол бирданига терс томондан эса бошлади. Туркиянинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам террор қайнай бошлади. Шундай вазиятда Эрдўғон кутилмаганда бир ҳафта ичида бирданига иккита аразчиси - Исроил ва Россия билан муносабатларни яхшилашга муваффақ бўлди. Мана шу ҳамла АҚШ билан НАТОнинг сабр косасини тўлдирди ва Туркиянинг "Ғарблик дўстлари" июль ўртасида Б плани учун старт тугмачасини босди.
16 июль саҳарига яқин амалга оширилмоқчи бўлган тўнтариш, баъзи режаларнинг фош бўлиши туфайли эртароққа кўчирилди. Тўнтаришнинг куни ҳам, вақти ҳам эртароққа олинганди. Саросима шу ерда бошланди. Туркия президенти Эрдўғонни Мармарис меҳмонхонасида қўлга олиш операциясини ҳарбий ҳаво кучлари генерали Гўкхан Шаҳин Сўнмезаташ бошқарарди. Эрдўғонни Чиғлида ТАСЛИМ қиладиган эса генерал Ҳасан Ҳусайн Демирарслан эди. У тўнтариш натижа бермаслигини тушуниши билан амридаги флотга АКИНЖИ ҲАРБИЙ БАЗАСИга ўт очишга буйруқ берди.
Мақсадлари Эрдўғонни судга чиқариб, обрўсини тушириш эди. Лекин ғарбликларнинг асл мақсади МУВАФФАҚИЯТСИЗ ТЎНТАРИШ билан АРМИЯНИ парчалаш эди. Сурияда АРМИЯ Асад ва мусулмон биродарлар бўлиб, иккига бўлинди. Оқибатда бутун ўлка уруш майдонига айланди. Туркияда ҳам худди шу режани татбиқ этишмоқчи эди. Бир тарафда Эрдўғонга содиқ бўлган ҳарбийлар, иккинчи тарафда эса Гуленга МАҲДИЙ деб эътиқод қиладиган тентаклар! Ўлка парчаланарди. Туркиядаги ушбу парчаланиш Эрон орқали Ўрта Осиёга ўлкаларига "юқтирилмоқчи" эди. Яъни барча туркий халқлар истиқомат қилувчи илгари Туркистон деб номланувчи ОСИЁнинг катта қисми алғов-далғов бўларди. Туркия ташқи ишлари вазирлигининг куни кеча Қирғизистонни огоҳлантириши бежиз эмас. Ғарбликларнинг фикрича Араб баҳоридан кейин энди Туркия ва Ўрта Осиёда Турк баҳорига навбат келган эди.
Мақсад Хитойни тўхтатиш эди. Аввало Ўрта Осиёда ҳар хил қуролли гуруҳлар ёрдамида давлат НАЗОРАТ ҚИЛА ОЛМАЙДИГАН ВИЛОЯТЛАР пайдо қилиш керак эди. Бундай фитна ўтини ёқишда Туркия ДОМИНО таъсирини кўрсатадиган ягона ўлка эди. Шунинг учун биринчи қадам Туркияда ташланди. Минг шукрки Эрдўғон ва турк халқининг кутилмаган ҳамлалари билан ўйлаганлари амалга ошмай қолди. АҚШ ва НАТОнинг қарамоғида бўлган ГУЛЕНга хизмат қилаётганларнинг кўзлари КЎР эди. Буни кўришлари имконсиз эди. Агар шу машъум режа амалга ошганида аввал Туркия, кейин Россия жуда оғир бадал тўларди. Туркиядан тортиб бутун Ўрта Осиё Суриядагидек майда-майда минтақаларга, вилоятларга, ўлкаларга бўлиниб кетарди. Кейин ўша кичик, назорати қулай "ясама ўлкалар"ни парваришлаш орқали НАТО ва Америка Хитойга қўшни бўларди ва мақсадларига етарди.
15 июль кечаси Туркияда ички уруш чиқиб кетиш эҳтимолини ҳисобга олган НАТО кўплаб ҳарбий кемаларни ЭГЕЙ ва ОҚДЕНГИЗГА юборишни бошлади. Россия ташқи ишлари вазирлиги "НАТОдаги дўстлари Туркияни хавфдан билиб туриб огоҳлантиришмади" деганида айни ҳақиқатни айтганди!
Энди бугундан кейин ташланадиган ҳар бир қадам Вашингтоннинг АЙБДОРлигини очиқ-ойдин кўрсатиб беради. Буни улар ҳам яхши билишади. Шунинг учун токи Гулен уларнинг юртида экан, улар Туркияга қарши асло ҳамла қилишмайди. Айниқса Туркия билан Россия ҳамкорлиги арафасида турган шу кунларда АҚШ билан НАТО бошқа айёрликлар ўйлаб топишга мажбур. Шу сабабли агар уларнинг озгина каллалари ишласа, АНҚАРАни юпатишлари керак. Агар Анқара-Москва яқинлашуви амалга ошиб, Хитой ҳам буларга қўшилса, АҚШ учун тарихнинг энг қийин даврлари бошланади. АҚШ келиб, Туркиядан узр сўраб, истаганини бериши лозим. Бунинг акси Туркияга анча қийинчиликлар келтириб чиқарса ҳам, АҚШнинг ўзига фалокат олиб келади.