- 2017-06-21
Тожикистон... Ўрта Осиёнинг муҳим ўлкаларидан бири ва вақти-вақти билан гоҳ Ўзбекистонга, гоҳ Қирғизистонга бўлган агрессив ҳаракатлари билан кун тартибидан жой олмоқда. Тожикистон яна Қирғизистоннинг чегара ҳудудига қилган ҳужуми билан икки ўлка юзма-юз келди.
Тожиклар тарихий ва маданий маънода форсларга яқин бўлиши билан бирга ҳанафий-сунний бўлиши билан туркийлар билан ҳам асрлар давомида яқин алоқада бўлган халқ. Тожикистоннинг 9 миллион атрофидаги аҳолисининг 20%и ўзбеклар, 10% эса руслардан иборат.
Россиянинг бўйинтуруғидаги ўлка бўлган Тожикистон Фарғона водийси баҳона Ўзбекистон билан гоҳ-гоҳо зиддиятга тушиб туради. Мана энди Қирғизистоннинг Баткен вилояти Лайлак туманидаги Арка қишлоғига бомбали ҳужум уюштирди. Россия хабар агентлиги бу ҳужумда 35 қирғиз ҳаётдан кўз юмиб, юзлаб аҳоли жароҳат олганини маълум қилган бўлса-да, биз бу рақамнинг анча кўп эканлигини биламиз.
Хўш, тожикларнинг дарди нима?
Бу зиддият сабаби чегара минтақадаги сув манбалари, яйловлар, қатъий белгиланмаган чегаралар бўлса ҳам буларнинг барчаси фақат кўриниш эканлигини айтиш лозим.
Тожикистон нимага ҳар сафар зерикиб қолганида Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳужум қилмоқда? Бу ўлка журъатни қаердан олмоқда? Бу агрессив ҳаракатларнинг ортида Эрон ёки Росия турибдими? Ёхуд минтақадаги бу хаос ва тўқнашув бошқа бир ўлканинг манфаатига хизмат қилмоқдами?
Авваламбор Россия Ўрта Осиё ўлкалари устидаги ҳукмронлигини қўлдан бой бергиси келмайди. Бу икки ўлка чегара орасида тўқнашув юз бериши билан В.Путин дарров орага тушиб яраштиришни таклиф қилди.
Эрон эса узоқ йиллардан бери Ўрта Осиё ўлкаларига сизиб кириш, бу ерда ўзига база тайёрлаш, айниқса ўз мазҳабини ёйиш борасида фаолиятларини тинмай давом эттирмоқда. Бу борада Тожикистон қариндошлик боғлари сабабли Эроннинг иштаҳасини қитиқламоқда.
Лекин бу икки ўлкадан ташқари Ўрта Осиёга суқланиб қарайдиган яна бир давлат - Хитой бу бепоён тупроқларда узоқ йиллик жиддий режаларга эга ва бутун соҳаларда яширин фаолиятларини усталик билан олиб бормоқда. Қирғизистоннинг Хитойга жуда жиддий ҳажмда қарздорлигини ёдингизга соламиз. Яна бир энг муҳим хусуслардан бири, Қирғизистонга инвестиция киритган Хитой бутун иш жойларига ўз ўлкасидан ишчи кучи келтиришидир. Ўлкада юз мингларча хитойлик бор.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кўп соҳада биродар Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиши, турк кенгаши ўлкалари билан илиқ алоқада бўлиши севинтирувчи ҳолат бўлса ҳам Хитойга қарши жуда диққатли бўлиши ҳамда қарзларидан тезроқ қутулиб, иқтисодий мустақилликни қўлга киритиши керак.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳеч қандай ўртакашга эҳтиёж қолдирмасдан сулҳ эълон қилдилар. Лекин бу зиддиятнинг орқа тарафи нима эканлиги борасида ҳали ҳануз ҳеч бир расмий баёнот берилмади.
Қирғизларнинг бу минтақада биродарларидан бошқа ҳеч кими йўқ. Тожикларнинг гоҳ Фарғона водийси, гоҳ Баткенга ҳужумлари битишига ишонадиган кимса борми? Агар бунга ишонадиганлар бор бўлса уларга эслатиб қўямиз: форслар асрлаб гина сақлай олишда ер юзида олдига олам ўтказмайдиган қавм. Бу ҳақиқатни унутмайлик.