Вирус лабораторияда ясалган


  • 28 Март, 2020
  • 735

Тўрт йил аввал “Биологик/вирус ҳужуми юз беради” деган Абдуллоҳ Чифтчи коронавирусни дунёнинг муҳим ташкилотлари билишини ва бунга олдиндан тайёргарлик кўрганлигини айтди.

Ижтимоий медиа ва ахборот технологиялари стратегия уюшмаси раиси Абдуллоҳ Чифтчи дунёни саросимага солган коронавирус ҳақида шов-шувли маълумотлар айтди. Таҳлиллари билан диққат тортган Чифтчи коронавирус билан янги дунё тартибига ўтилганини айтди. Вирус ҳақида муҳим ташкилотлар аввалдан хабардор эканлиги ва унга тайёргарлик қилганини айтган Чифтчи саволларга қуйидагича жавоб берди:

- Коронавирус бутун дунёга ёйилди. Глобал эпидемия эълон қилинди. Бу вирус қаердан чиқди?

- Коронавирус Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлди. Уханда французлар тарафидан ташкил қилинган вирусология лабораториялари бор. Вирус илк бор чиққанида АҚШ биологик террор қонунини тайёрлаган адвокат Францис Бойл “Вирус Ухань вирусология лабораториясидан чиқиб кетди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бундан хабардор” деганди. Кеча ҳам Италия давлат телеканали “RAI”да 2015 йилига оид бир ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильмда хитойликларнинг Ухандаги вирус лабораториясида “SARS” вируси устида яширинча тадқиқотлар ўтказганлиги кўрсатилди. Фильмда Хитой олимлари кўршапалак билан сичқонлардан юқадиган ва ўпкага катта зарар етказадиган “супервирус” устида иш олиб борилаётгани таъкидланди. Бир гуруҳ хитойлик олимлар кўршапалаклардан олган бир протеинни SARS вирусига чатиштиради. Шу тариқа янги тип SARS вируси ҳосил бўлди. Вужудимиздаги Shc 14 молекуласи янги тип коронавируснинг нафас олиш йўллари ҳужайраларимизга ҳужумини таъминлайди.

- 2016 йили ижтимоий тармоқда ёзган бир хабарингизда рақамли дунё учун биологик/вирус ҳужум бўлишини ёзган эдингиз. Бунга нима асос бўлди?

- 21 асрнинг янги дунё тартиби “дижитал дунё тартиби” дир. Рақамли дунё учун технологик тизим қурилди. Лекин одамларнинг рақамли дунёнинг ичига киришлари учун оёқлари ердан узилиши керак эди. Буни қандай амалга ошириш мумкин дея ўзимга савол берганимда ва рақамли дунё қурувчиларининг айни вақтда вакцина ва вирусологик ҳужум билан боғлиқ тадқиқотлар олиб бораётганини кузатганимда бунинг вирус орқали амалга оширилишини сездим.

Ҳозир бутун дунё аҳолиси уйларига қамалди ва оёқлари ердан узилди. Бутун давлатлар бир хил ҳолатда ва ҳар давлат ўз  ватандошларининг алоқасини рақамли технология ёрдамида таъминламоқда.

2010 йили Рокфеллер гуруҳи, Билл Гейтс ва Миланда Гейтс “Дунёга вирусологик эпидемияси татбиқотини ўтказди”. Татбиқотда бутун дунёда ягона вирус эпидемияси юз берса, давлатлар қандай йўл тутади деган савол қўйилди ҳамда Хитойнинг авторитар тузуми сабабли вирус билан курашда энг муваффақиятли ўлка бўлиши аниқланди. Яна 2019 йил октябрь ойида, яъни Хитойда вирус чиқишидан 2 ой аввал АҚШда Джон Хопкинс университетида “вирус эпидемияси татбиқоти” ўтказилди. Ушбу татбиқотга жаҳон иқтисодий форуми (DAVOS), Рокфеллер гуруҳи, Билл Гейтс ва Миланда Гейтс фонди ҳамда “Jonson and Johnson” фармацевтика фирмаси  иштирок этди. DAVOSда сўнгги уч йилда ўтказилган йиғилишларда ортиб бораётган дунё аҳолисига ечим, иқлим ва рақамли дунё билан боғлиқ масалалар кун тартибида эди. Бу татбиқотга иштирок этган гуруҳ ва ширкатлар айни вақтда рақамли паспорт ва биометрик чип ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг орқасида турибди. Яъни вирус эпидемияси, вакцина ишлаб чиқариш ва рақамли дунё лойиҳаларига инвестиция қилган бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг орқасида ҳам яна ўша ширкатлар турибди.

- Коронавирус ҳақида дстлабки хабар чиққанида сиз “Рақамли дунё, жамиятни 1.0 тест қилмоқда” деган эдингиз. Буни қандай тушуниш мумкин?

- 21 аср рақамли дунё тузумига ўтиш учун одамларнинг 20 аср давомида қолиплашган одатлари, ақидалари, маданияти, давлат бошқарув шакллари ва оила тузилиши ўзгартирилиши керак эди. Коронавирус ҳодисаси илк бор Хитойда чиқди. Сўнгра Эроннинг Қум шаҳрига ўтди. Қум шиаларнинг идеологик марказидир. Бутун шиа олами бу воқеадан таъсирланди. Каъбанинг бекитилиши эса, барча ислом оламини ларзага солди ва шу онда жума намозлари ҳам масжидда ўқилмаяпти. Жума намозлари рақамли технологиялар орқали интернетдан онлайн ўқилди. Вирус Италияга тарқалди. Италиянинг Рим шаҳрида Ватикан бор ва у католикларнинг марказидир. Католикларнинг папаси ойлик маросимини рақамли технология орқали онлайн бажарди. Поплар гуноҳ кечиришни интернет орқали онлайн юритмоқда. Жанубий Кореяда вирус бир роҳибдан тарқалди. АҚШда эса черковлар бекитилди. Оқ уйда вирус чиқди, NBA ўйинчиларида вирус чиқди. Бразилия президентида, Британия бош вазири Борис Джонсонда ва дунёнинг кўзга кўринган шахсларида коронавирус аниқланди. Гўёки машҳурлар орасида бир вирусшоу бўлмоқда.

Вирус билан бирга бутун дунёга қўрқув ва ваҳима сотилди. Ўлкалар рақамли дунёга қўрқув, ваҳима ва хаос билан тайёрланмоқда. Пульмонолог, сиёсатчи ва Европа кенгаши парламент мажлиси собиқ раиси Вольфганг Водарг “Сиёсатчилар фан олимлари тарафидан судга чиқарилмоқда” деди. Рақамли дунёда ижтимоий медиа платформалари билан дунё аҳолиси фан олимлари тарафидан бошқарилмоқда ва сиёсатчилар эса ўз халқи тарафидан бошқарилмоқда.

 

- 21 аср рақамли дунёси ҳақида гапиряпсиз. Бу қандай дунё ва нимага одамлар бу дунёга йўналтирилмоқда?

- Рақамли дунёда таълим онлайн давом этади. Савдо-сотиқ онлайн... Ҳозир одамлар уйидан чиқа олмагани учун савдо-сотиқ интернетга кўчди. Рақамли дунёда роботлар ҳаётимизга кириб келади. Ҳозир Хитойда роботлар ишлаётган ресторанлар очиқ, касалхоналарда роботлар хизматда, логистикада вазифани роботлар бажармоқда. Дунё ҳукуматлари энди онлайн йиғилиш ўтказишмоқда, дунё лидерлари онлайн кўришмоқда. Қариндошлардан хабар олиш ҳам энди онлайн. Яъни рақамли дунёнинг ичига кирдик ва синовдан ўтяпмиз.

- 21 асрда тўртинчи саноат инқилоби, сунъий интеллект, виртуал олам билан одамлар рақамли дунёда яшасин дейилмоқда.

- Дунёнинг замини тупроқ бўлса, рақамли дунё замини “Blockchain” технологиясидир. “Blockchain” технологияси билан одамлар давлатлардан мустақил воситасиз бир-бири билан алоқа ўрната олади. Масалан крипто валюта Blocckhain татбиқидир. Хитойда қоғоз пуллардан вирус юқмоқда хабари тарқалди ва бутун дунё нақд пулдан воз кечди. Кейинги босқич эса крипто валюта давридир. Шу онда чўнтагимизда қанча пул борлигини билиш мумкин, лекин нақд пул ишлатганимизда пулни қаерга сарфлаганимиз номаълумлигича қолади. Крипто валютада ҳам қанча пулимиз борлиги, уни қаерга сарфлаганимиз қайд этилади. Яъни система рухсат бермаса, энди ҳеч ким пул сарфлай олмайди. Рақамли дунё “Лавҳул маҳфуз” (Тақдирлар китоби)нинг альтернатив бир  кўринишидир. Яъни одамларнинг барча ҳатти-ҳаракатлари бундан буён ёзиб, қайд этиб борилади.

- Коронавирусдан кўзланган мақсад нима ёки эпидемиядан кейин бизни қандай дунё кутмоқда?

- Рақамли дунёнинг мақсади ҳаётнинг ҳар соҳасини, одамни, ҳайвонларни ва ўсимликларни назорат қилишдир. 5Gга “жисмларнинг интернети” деймиз. Яъни технологик сингулярлик. Биологик платформа, жисмоний платформа ва рақамли платформанинг бир-бири билан интеграллашувидир. Коронавирусдан кейин одамларга микроорганизмлардан сақланиш учун тери остига биометрик чип тақилиши кун тартибига келади. Бу чип орқали одамни компьютер орқали “хаклаш” (ишдан чиқариш) мумкин бўлади. Биометрик чип одатда соғлом одам териси остига жойлаштирилмайди, лекин вирусдан қўрқиш ҳаммани бунга мажбурлайди.

2021 йил январь ойидан Европада янги туғиладиган гўдакларга ва эмигрантларга биометрик чип тақилиши кун тартибига қўйилади. Кўчалар бўш, Европа ва АҚШда тезлик билан 5G базалари шаҳарларга ўрнатилмоқда. Ундан ташқари уч кун аввал Қозоғистондан 34 спутник фазога учирилди. Рақамли дунёнинг замини интернетдир. Яқин келажакда спутниклар орқали бутун дунёга бепул интернет алоқаси таъминланади. Google, Tesla ва One Web глобал спутник гуруҳи фазони спутник билан тўлдириб, алоқа ва бошқарувни давлатлар қўлидан олишга уринмоқда.

- Коронавирус барча давлат чегараларини бекитди. Глобаллашув ниҳоясига етдими?

- Коронавирус билан глобаллашувнинг пойдевори қўйилмоқда. Бино қурилишидан бехабар бўлганлар катлаван қазилаётганда қудуқ қазиляпти деб ўйлайди. Глобаллашув рақамли ҳолда тезда дунёни қамраб олади.

Ўлкалар “IMF” (халқаро валюта фонди)дан қутулдик деб қувонишганди. Лекин ҳозирдан 82 ўлка IMFга кредит учун мурожаат қилди. Ҳолдан тойган ва обрўси тушган БМТ энди жаҳон ҳукуматидек ҳаракат қилмоқда. Миллий ва маҳаллий давлатлар обрўсизланади. Аста-секин ягона жаҳон ҳукумати овозларини эшита бошлаймиз. IMF ўлкаларга қарз бераётганда рақамли давлат билан боғлиқ қонунлар чиқариш талабини қўяди.

- Коронавирус илк чиққанида ҳамма “АҚШ вирус билан Хитойни тиз чўктирди” деганди, лекин сиз “Хитой бу ишдан кучайган ҳолда чиқади, буёғига АҚШ бош қотирсин” дегандингиз. Шу кунларда коронавируснинг асосий зарбаси АҚШга тегмоқда. Буни қандай баҳолайсиз?

21 аср рақамли дунё тузуми қурилишида “Finans New York” ва “City of London” сармояларидан, “Know-How” силикон водийсидан ва Хитойда саноат ательесидан фойдаланилди. Хитойдан бошланган “Битта белбоғ, битта йўл лойиҳаси” дунё тарихининг энг улкан тижорий ва сиёсий лойиҳасидир. Бу лойиҳага жуда катта маблағ ажратилди. Ушбу лойиҳа билан 21 аср рақамли дунёси ҳаётга татбиқ этилади. Шу сабабли Хитой юксакларга кўтарилади. Коронавирус чиққанида хитойликлар ер юзида жирканч халққа айланганди, лекин бундан кейин бутун дунёга ёрдам берадиган доктор юборадиган, тиббий жиҳоз юборадиган Хитойни кўришга тайёр бўлинг. Яъни, унга ер юзининг халоскори Хитой деган ёрлиқ ёпиштирилади.

- Сизнингча Хитой авторитар бошқарув бўлганлиги учун коронавирус билан курашда муваффақиятли бўлдими?

- Хитой авторитар бошқарув эмас, рақамли давлат бошқарувига ўтган биринчи давлатдир. Хитойда 2020 йили фаолият бошлаган “Ижтимоий кредит тизими” аслида сунъий интеллект бошқарадиган давлат тизимидир. Коронавирусдан олдин Хитойда ижтимоий кредит тизими синаб кўрилаётган эди ва кўп ватандошлар шахсий маълумотларини беришга тараддуд қилаётганди. Лекин коронавирус қўрқуви билан энди ҳғамма ўз ихтиёри билан ушбу тизимга боғланди. Хитойдаги сунъий интеллект қайси бинода, қайси маҳаллада, туманда ким коронавирусли ёки хавф остида бўлса аниқлай олади. Қизил, яшил, сариқ қилиб кодланган одамларни кўчада юз таниш системаси билан камералар танийди ва қизил кодли бўлганларни зудлик билан карантинга олишди. Хитойда синовдан ўтган рақамли давлат бошқарув тизими энди бутун дунёга экспорт қилинади. 


Бошқа мақолалар