- 2013-01-29
Аргентинанинг Патагония вилоятида туристларнинг 10%ини ташкил этадиган исроил туристларига қарши кампания бошланди.
Патагониянинг туристик маркази Барилоче шаҳрида асосан иброний тилида реклама қиладиган магазинлар жойлашган жойда Исроил тажовузига қарши шиорлар илинган.
Бундан ташқари Аргентинанинг энг майда пул бирлиги бўлган 2 песолик банкнотида “Яҳудийлар Патагониядан жўнаб қолинг!” деган ёзув ёзилган.
Дискриминацияга қарши кураш миллий институти маҳаллий яҳудийлар талаби билан ушбу иш юзасидан тергов ишларини бошлади. Ташкилот аъзоси Хулио Аккавало шиорларни олиб ташлашни ва ҳаракат фаолларига қарши чоралар кўришни талаб қилди.
2014 йил октябрь ойида Аргентина конгресси “Фаластин қаршилик кўрсатмоқда, Аргентина тикланмоқда” (Palestine Resists, Argentina Arises) номли кампаниясини бошлаган эди. Ушбу кампанияга “Фаластин дўстлари” гуруҳининг президенти Леонардо Гроссо, депутатлар палатаси раиси Хулиан Домингес ва Фаластин элчиси Валид Муаккат раҳбарлик қилишди. Кампаниянинг мақсади уруш жараёнида жабр кўрганларга кўмаклашиш эди.