Ирқчи телебошловчи ишдан ҳайдалди


  • 11 Март, 2015
  • 1266

Бутун дунёда қизиқиб томоша қилинадиган ва 200дан ортиқ ўлкада эфирга узатиладиган автомобиль кўрсатуви Top Gearнинг инглиз телебошловчиси Жереми Кларксон ишдан бўшатилди. Ишдан бўшатилиш сабаби сифатида продюссери билан жанжаллашгани кўрсатилган Кларксон ирқчилик кайфиятидаги сўзлари билан огоҳлантириш олиб, бу ҳолат такрорланган тақдирда эфирдан четлатилиши маълум қилинганди.

Инглиз телеканали BBCдан берилган хабарга кўра, тафтиш тугагунигача Кларксон кўрсатувларга чиқмайди.

Шоумен авваллари ҳам телеканалнинг раҳбарияти билан тез-тез низога бориб турган. Охирги бундай ҳолат 2014 йилнинг майида юз берганди. Ўшанда Кларксон кўрсатув эфирида ирқчилик кайфиятидаги сўзларни айтганликда айбланган эди. Шунда у яна бир бор мана шундай сўзларни эфирда айтадиган бўлса, ишдан бўшатилишини билдирганди. Кларксоннинг Мексика ва Ҳиндистонда тасвирга олинган кўрсатувларида сўзлаган ирқчилик кайфиятидаги гаплари сабабли ҳам BBC узр сўрашга мажбур бўлганди. 


Бошқа мақолалар