800 минг чечен намойишга чиқди


  • 21 Январь, 2015
  • 1449

Чеченистоннинг пойтахти Грознийда тўпланган 800 минг одам «Charlie Hebdo» журналининг сўнгги сонидаги Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатурасига қарши норозилик намойишига чиқди.

Чеченистон лидери Рамзан Кадировнинг бошчилигидаги норозилик намойишига нафақат чеченлар, балки бутун Кавказ халқларидан намойишчилар қатнашди. Ушбу намойиш «Ҳазрати Пайғамбаримизни севамиз» шиори остида бўлиб ўтди.

Норозилик актига қатнашган Чеченистон жумҳуриятининг президенти Рамзан Кадиров, «Карикатура журналининг тахририятини ва нутқларида сўз эркинлигининг тарафдоримиз дея бу журнални қўллаб қувватлаган сиёсатчиларни ҳам қоралаймиз. Ҳеч ким пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) карикатурасини чизиб, дунёдаги 1,5 миллиард мусулмоннинг туйғуларини оёқ ости эта олмайди. Россия мусулмонлари бу маккор режаларини амалга оширишга ​​уринаётган ёвуз кучларнинг таъсирига тушмайди »деди.


Бошқа мақолалар