Иккиюзли Франция


  • 17 Июль, 2018
  • 784

Россияда футболдан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Франция таркибида 15 нафар африкалик футболчи бор. Франция улар ёрдамида чемпионликка эришди. Франциянинг қашшоқ маҳаллаларида улғайган Мбаппе ва мусулмон Погба ёрдамида жаҳон чемпионлигига эришган Франциянинг иккиюзламачилиги худди ғалабасидек тарихда қолади.

Ҳар фурсатда исломофобик ва ирқчи сўзлари билан дунё норозилигига сабаб бўлаётган Франция, Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг кубогини ўз музейига олиб кетди. Таркибида 5 нафар мусулмон футболчи бўлган Франциянинг муваффақияти ўз ўлкасига сабоқ бўлиши керак эди.

Франциянинг кўплаб футболчиси кичик шаҳарчаларда униб-ўсган. Энг катта юлдузларидан Килиан Мбаппе жинкўчаларда улғайди. Канте эса отаси билан бирга ахлат тўпларди. Мана шу “бегона” ва "келгинди"лар ғолиб бўлишди.

Терма жамоа таркибида тўп сурган африкаликлар рўйхати: Кимпембе ва Н'Зонзи конголик, Умтити ва Мбаппе камерунлик, Пол Погба гвинеялик, Мусо Дембеле ва Менди сенегаллик, Толиссо тоголик, Канте ва Сидибе малилик, Матюди эса анголалик.

Бундан ташқари Манданда Демократик Конго республикасидан, Фекир Жазоирдан, Рами эса Мароккодан. Бу ҳақда Италиянинг “Corriera della Sport” газетаси “Кубокни Франция эмас, Африка ютди” деган сарлавҳа билан чиқиб, эътиборни "келгинди"ларга қаратди.


Бошқа мақолалар