- 2019-11-11
Сенегал армияси президент сайловларида ғолиб бўлган Адам Барроуга ҳукумат бошқаруви ўтишини таъминлаш учун Гамбияга бостириб кирди. Сенегалнинг мунтазам ҳарбий кучи 20 минг кишини ташкил этиб, ҳарбий бюджети эса йилига 300 миллион долларга тенг. Гамбиянинг ҳарбий кучи эса 2,5 минг кишига тенг.
Сенегал билан бирга Нигерия ҳам ўз қўшинини Гамбияга юборади. Нигерия операция учун бир нечта самолёт ва битта ҳарбий кема ажратган. Бу орада БМТ хавфсизлик кенгаши ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамиятига Гамбия президентига ваколатни қўлга олиш учун “керакли чора-тадбирларни олиш” ҳақида резолюцияни қабул қилди. Ушбу ҳужжатни БМТнинг хавфсизлик кенгашида аъзоси бўлган барча 15 та давлат қўллаб-қувватлади.
Гамбиядаги сиёсий кризис 2016 йилнинг декабрь ойи охирида президент Яйя Джамме сайлов натижаларини қабул қилмаслигини ва лавозимини тарк этмаслигини айтганидан кейин бошланганди. Джамме ўз ваколати тугашига бир сутка қолганида ўлкада фавқулодда вазият эълон қилди.
19 январда Гамбиянинг янги сайланган президенти Адама Барроу расмий равишда вазифасини бажаришга киришди. Инаугурация Сенегал пойтахти Дакардаги Гамбия элчихонасида бўлиб ўтди.