Тахт учун кураш шиддатли тус олди


  • 2 Февраль, 2015
  • 1685

Саудия Арабистон қироли Салмон америкапараст шаҳзода Бендерни вазифасидан олиб ташлади. Англия билан жуда яқин муносабатларда бўлган валиаҳд шаҳзода Ноифнинг бунда қўли борлиги иддао этилмоқда. Халқаро матбуот АҚШнинг Бендер борасида интиқом режаси тузганлигига эътибор қаратди...

Саудия Арабистон янги даврда жуда муҳим ўзгаришлар арафасида турибди. Қирол Абдулланинг ўлимидан кейин тахтга ўтирган қирол Салмон аввалги кун ўлка тарихининг энг муҳим операциясини амалга оширди. Қирол Салмон мамлакат раҳбариятида ўзгаришлар қилиб, собиқ қирол Абдулланинг икки ойча аввал вазифага тайинлаган вазирларни ишдан бўшатди. Хос маслаҳатчиси ва мудофаа вазирлигига ўғли Амир Муҳаммадни қўйган қирол Саудия Арабистон тарихида илк бор ички ишлари вазири Муҳаммад бин Ноифни (56) валиҳад деб эълон қилди. Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Бендер бин Султоннинг ҳам вазифасидан олиниши катта бўҳронга сабаб бўлди. Бутун ҳаётининг 22 йилини ўзи элчи бўлиб ишлаган АҚШнинг манфаатлари учун бағишлаган Бендернинг вазифасидан олиниши Вашингтонда норозилик билан қарши олинди. Бу операциянинг амалга оширилишида янги валиаҳд Муҳаммад бин Ноифнинг борлиги аниқланди. Ноифнинг Англияга яқинлиги эса аслида операцияни Лондон бошқараётганини кўрсатмоқда. Халқаро матбуот органлари айниқса рус газеталари CIAнинг катта операцияга тайёргарлик кўраётганини айтишмоқда. Чунки қирол Салмоннинг тахминан бир йилдан кейин саломатлиги боис тахтни топшириши ва ўрнига Ноифнинг ўтириши иддао этилмоқда. АҚШ президенти Обама таъзия зиёрати учун Саудия Арабистонига 30 кишилик делегация билан борганди. Обамага собиқ ташқи ишлар вазирлари Джеймс Бейкер ва Кондолиза Райс, собиқ миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчилари Брент Скоукрофт, Стефен Хадли билан сенатор Джон МакКейн сингари республикачилар ҳам ҳамроҳлик қилишганди. Лекин зиёратнинг кутилган натижани бермаганлиги халқаро медиага акс этди.

Саудия Арабистонда вазифасидан озод этилган Бендернинг отаси Абдулазиз 2006 йили қурилган кенгаш танлаган биринчи валиаҳд эди. Лекин 2011 йили ҳаётдан кўз юмди. Яқинда ўлган қирол Абдулла аслида ўзининг ўрнига унинг ўтиришини истаганди. Абдулазиз 1953 йили ўлган қирол Абдулазизнинг 12-ўғли эди. Саудлар оиласи ичида Абдулазизнинг ўғилларига Судаирий хонадони зарба берганди. Бу орада Бендернинг вазифасидан олиниши ҳақида қарорни эшитиб, атрофига дўқ-пўписалар ёғдиргани маълум бўлди. 


Бошқа мақолалар