Душман давлат деб эълон қилди


  • 18 Октябрь, 2024
  • 28

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги зиддият чўққига чиқди. Шимолий Кореянинг Жанубий Кореяга олиб борувчи йўлларни бомбалаши ортидан Ким Чен Индан яна бир ҳамла келди. Шимолий Корея Жанубий Кореяни расман душман давлат деб эълон қилди.

Шимолий Корея Жанубий Корея билан бўлган қуруқлик ва темир йўл алоқаларини бутунлай узганлигини билдирди. Ушбу қарорнинг “душманнинг сиёсий ва ҳарбий иғволари” ва “мажбурий хавфсизлик чоралари” сабабли қонуний тадбир эканлиги таъкидланди.

Шимолий Корея марказий хабар агентлиги ўлканинг конституциясига киритилган ўзгариш билан Жанубий Кореяни илк бор “очиқ шаклда душман давлат” деб тан олишини маълум қилди.

Жанубий Корея томонидан берилган баёнотда “душман давлат” атамаси икки ўлканинг бирлашувига қарши эканлигини айтилиб қораланди.


Бошқа мақолалар