- 2022-08-08
Жума намозини пойтахт Дакканинг марказида ўқиган ўн минглаган киши ҳукуматдан Исломиятга қарши ҳақоратомуз ҳаракатларни жиноят деб тан олишини талаб қилдилар.
Бангладешда ўн минглаган кишилар “Исломияга қарши таҳқиромуз сўзлар ёзган блог (интернет сайти) ёзувчилари ҳибсга олинишини” ва парламентда исломга қарши ҳақоратни тақиқлайдиган қонун чиқарилишини талаб қилиб намойишга чиқдилар. Исломий Андолан Бангладеш партиясининг даъватига кўра, ўн минглаган киши Дакка марказига тўпландилар. Жума намозини кўчаларда ўқиган бангладешликлар талаблари инобатга олинмаса, 25 апрель куни Бош вазир Шайх Ҳасинанинг офиси олдида тўпланишларини маълум қилдилар.