- 2016-05-16
Туркиянинг “Takvim” газетаси мухбирлари АҚШнинг энг махфий ташкилотлари CIA (Марказий разведка бошқармаси) ва ve NSA (Миллий хавфсизлик агентлиги)нинг энг тажрибали агентлари билан учрашди. Улардан ўз саволларига жавоб олди. Жавоблар эса, умуман кутилмаган хилидан эди: ИШИД CIAнинг лойиҳаси, тўнғиз гриппи CIA тарқатган биологик қуролдир. Туркиянинг ИШИДга ёрдам бераётганини ёзаётган хабарларни разведка ташкилотлари тайёрлашмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга “One minute” чиқиши учун диктатор дейилмоқда...
Уильям Бинни NSA агенти, кодлар бўйича мутахассис:
“Ҳамманинг телефон орқали гаплашганлари ва ўзаро суҳбатлари тингланади, қайд қилинади. Жосуслик хизматлари Туркияда интернетда фойдаланишади. Ҳатто жуда ўрнида ишлатишади. Дунё миқёсида 15 мингдан ортиқ нуқтага назорат қилиш мақсадида программа ва дастурлар ўрнатганликларини биламан. Бу назорат дастурлари суғурта вазифасини бажаради. Булардан ўтаётган алоқалар, телефон ёки e-mail каби барчасини сузиб олиб, NSAга етказади. Яъни бу нуқталардан дунёнинг нариги бурчагида туриб хоҳлаган ишни қилса бўлади.
Ўрта Шарқдаги бутун террористик ташкилотлар хорижий жосуслик хизматлари тарафидан таъминланади. Ал Қоида русларга қарши чиққани учун биз тарафимиздан қўллаб-қувватланганди.”
Элизабет Муррей CIAнинг Ўрта Шарқ бўйича собиқ директори:
“АҚШ минтақага террор олиб келди. Нафақага чиқишдан бироз олдин нуфузли идора уюштирган Яқин Шарқ анжуманида иштирок этдим. 2008 йилги Ғаззо бомбардимонлари ҳақида “Ҳамма сарҳадлар кенгайиши ҳодисаси билан юзма-юз келиши керак” деб изоҳланди. “Сарҳадларнинг кенгайиши” деган ибора ишғол остида яшаётган ғазабнок фаластинлик ёшларни қириб ташлашга берилган юмшоқроқ ном эди. Фаластинликлар ҳақида анжуман иштирокчилари “Улар жуда кўпайиб кетган. Бир қисмини ўлдиришнинг вақти келди” дейишарди.
Юқори лавозимли кўпгина АҚШликлар фаластинликларни одам ўрнида кўрмайдиган мана шундай ёвуз фикрда. Менимча ҳар бир одам Youtubeга кириб, Туркия президенти Эрдўғоннинг Исроил президентига берилган гапириш вақтичалик вақт ололмаган ва гапиртирмасликка ҳаракат қилинган Давос бутунжаҳон иқтисодий форумидаги тўқнашувни кўриши керак. Эрдўғон у ерда яна Фаластин муаммоси ҳақида гапиришга уринди, лекин гапиришга имкон бермаганликларини кўриб, ўрнидан туриб чиқиб кетдт. Эрдўғон дунёга қарши Фаластиннинг овози бўлишга ҳаракат қилди ва Исроилни ер билан бир қилди. Шундан кейин матбуот орқали унинг устига мағзава ағдарилиб, унга “диктатор” дейила бошланди.
АҚШлик юртдошлар шуни билишлари керакки, ИШИД (Ироқ-Шом Ислом давлати)ни қурган куч - АҚШнинг ўзидир. Ироқдаги суннийларни заифлатиб, ўлканинг армиясининг тарқатиб юборилишга, минглаб инсоннинг иш ва уй-жойларини йўқотишига аҳолининг жим қолмаслиги маълум. Биз "терроризм билан кураш" номи остида ундан ҳам каттароқ террорни келтириб чиқардик. АҚШ у ерларга қадам қўймасдан илгари Ироқда "Ал-Қоида" деган нарса оти-зоти билан йўқ эди. Иорданияда CIAнинг Яқин Шарқ бўйича масъули бўлиб ишлаётганимда АҚшнинг собиқ мудофаа вазири Пол Вулфовиц Ал-Қоида билан Саддам Ҳусайннинг алоқасини ҳужжатлаштиришимизни илтимос қилди. Биз уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билардик. Лекин вазир уларни бир-бирига боғлашимизни талаб қила бошлади. Босим ўтказди. Қабул қилмадик. Шундан кейин ўзи матбуотда ёлғон хабар тарқатди.”
Дэвид МакМайкл CIAнинг Марказий Америка собиқ директори:
“Мендан “ИШИДни CIA қурдими?” деб сўрадингиз. Бунинг жавоби: “Худди шундай” бўлади. Бундан ташқари Ал-Қоидани Яқин Шарққа биз олиб келдик.
CNN ва Fox TV CIA га хизмат қилади. Разведка хизматлари агар матбуот орқали босим ўтказмоқчи бўлса, бунга воситачи ё CNN бўлади, ё “New York Times” ёхуд FOX тв бўлади... Қайси биридан фойдаланишса ҳам, мақсадларини амалга оширган бўлишади.
Дунёдан яширилган яна бир муҳим мавзу эса, тўнғиз гриппи масаласидир. Тўнғиз гриппини бир неча йил аввал CIA биологик қурол сифатида ишлаб чиқди ва такомиллаштирди.
Исроил ҳамма вақт АҚШ устидаги муаззам сиёсий босимидан фойдаланиб келган. Улар ўзларига таҳдид деб билган ҳар бир кучга қарши АҚШни қайраб ўтиради.”