- 2013-01-28
Диний ходим қиёфасидаги жосуслари билан Ўрта Шарқни юз йил аввал бошқатдан дизайнлаган инглизлар яна ишга киришди. Лондонда "таълим" олган 50 нафар "имом" Ироқ билан Сурияга юборилиши ва ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот) ҳақида маълумот тўплаши маълум бўлди.
Биринчи жаҳон уруши олдидан Ўрта Шарққа юборган диний ходим қиёфасидаги жосуслари билан минтақани истаганидек бўлаклаган инглизлар яна шу услубига мурожаат қилди. Инглиз матбуотида ўрин олган хабарларга кўра, ўлкадаги баъзи имомларнинг ДАИШ ташвиқотига қарши "курашиш" учун Сурия ва Ироққа бориши маълум бўлди. Лондонда таълим оладиган 50 нафар "имом"нинг ДАИШ назоратидаги минтақаларга яқин жойларни зиёрат қилишлари ва у ердаги шарт-шароитлар ҳақида маълумот олишлари айтилди.
Айни имомларнинг Сурия ва Ироқнинг кўплаб шаҳарларида ДАИШга қарши кампания юритишлари билдирилди. Инглиз вакиллар “Ўлка миқёсида масжидларни тамсил қиладиган бир гуруҳ имом маълумот тўплаш вазифаси билан Ироққа келади. Бу борадаги ишлар ниҳоясига етди. Имомлар аввало ДАИШ назоратидаги минтақаларни зиёрат қилишади ва язидийлар билан ҳам-да ДАИШ қурбонлари билан учрашишади” деди. Қироличанинг у ерга юбориладиган диний ходимлар ҳақидаги кейинги режалари эса жуда қизиқ... Инглизлар ироқлик имомларни ҳам Англияга олиб кетиб, "малакаларини ошириш"ни режалаштирмоқда. Лондонга таклиф қилинадиган имомлар ДАИШ назоратидаги минтақаларда турмуш ҳақида европа масжидларида суҳбатлар ўтказишади ва ёш инглиз мусулмонларига (!) хитоб қилиб, уларнинг ДАИШга қўшилишларининг олдини олишар эмиш! Кейинчалик эса, бу имомлар Лондонда махсус таълим берилиб, такрор Ироққа юборилади. Инглиз матбуотида ва парламентда сўз юритилган ушбу режа учун халқаро матбуот “Ироқ ва Сурияга борадиган имомлар аслида худди ўтган 2-3 асрдагидек махсус етиштирилган MI 6 (қироличага қарашли инглиз разведка хизмати) жосуслари бўлади. Ўрта Шарқда чегаралар ўзгарадиган бўлса, буни замонавий Лауренс ва Хемферлар амалга оширишади” деб баҳолашди.
Инглиз матбуотининг ёзишича, Сурия ва Ироққа юбориладиган 50 нафар инглиз "имом" минтақада ДАИШга қарши ташвиқот олиб борармиш. Лондоннинг жаҳон салафийлари маркази эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу 50 "имом"нинг кимларга ва нима учун имомлик қилиши маълум.