- 2013-05-03
Озарбайжон президент девонхонаси ташқи алоқалар бўлими бошлиғи ва девонхона бош котиб ёрдамчиси Навруз Маммедов Озарбайжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғда масалани босқичли ҳал этиш учун келишишганини билдирди.
Озарбайжон нашрларига интервью берган Маммедов Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саркисяннинг 20 июнда Санкт-Петербургда Тоғли Қорабоғ борасида ўтказилган учрашув натижаларини маълум қилди.
Учрашувда Тоғли Қорабоғ муаммосини босқичма-бочқич ҳал этишга эътибор қаратилганлигини билдирган Маммедов “Бу қуйидагича амалга ошади: Аввало ишғол остидаги 5 та туман озод этилади (Арманистон армияси томонидан), ундан кейин яна иккита туман озод этилиши ва (Тоғли Қорабоғ ва Арманистон орасидаги) коридор белгиланиши. Сўнгра эса Тоғли Қорабоғнинг статуси белгиланиши. Тарафлар бу борада келишувга боришди” деди.
Путин, Алиев ва Саркисян учрашувидан кейин ҳамкор баёнот қабул қилиниб, тарафлар алоқаларида барқарорликни таъминлаш ва Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатишни таъминлайдиган муҳит ташкилланиши борасида қарорли эканликларини билдиришди.
Тоғли Қорабоғ муаммоси СССР парчаланиши ортидан арманларнинг бу минтақада ҳақ талаб қилиши билан бошланди. Арманлар 1991 йили бошлаган ҳужумлари билан Ханкендини, 1992 йили Хўжали ва Шушани ишғол қилишди. Сўнгра Лочин, Хўжаванд, Калбажар ва Ағдарани ҳам қўлга олган арманлар 1993 йили Ағдамга кирди. Ағдам, Жебрайил, Фузулий, Губадли ва Зенгилан туманлари ҳам ишғол этилди.
Озарбайжон ҳудудининг 20%и ишғол этилиб, 1 миллионга яқин аҳоли туғилган тупроқларини тарк этишга мажбур бўлди.
Тарафлар 1994 йил 4-5 май кунлари Бишкекда, МДҲ парламетлараро мажлиси, Қирғизистон парламенти, Россия федерал мажлиси ва ташқи ишлари ташаббуси билан Бишкек протоколи деб номланган сулҳ келишувини имзолашди.
Келишувда кенг миқёсдаги ҳужум ва операцияларга нуқта қўйилди. Калбажар, Ағдара, Ағдам, Хўжаванд ва Фузулий туманларига жойлаштирилган арман кучлари билан бўлак минтақани ҳимоялаш учун жойлаштирилган Озарбайжон кучлари орасида фронт чизиғи ташкил этилди.
Траншеялар қазилган фронт чизиғи Арманистон билан чегарадош бўлган Газаҳ, Агстафа, Товуз ва Гедебей туманларидан ўтади. Бир-бирига жуда яқин бўлган жой ва траншеялар орасидаги майдонга бўлажак ҳужумларнинг олдини олиш учун миналар қўйилди.
Бишкек протоколи имзоланганидан бери фақат қоғозда қолди. Тўқнашувларда шу кунгача ҳар икки тараф ҳам минглаб аскарларини йўқотди.