Исроилнинг қора нияти


  • 22 Июль, 2014
  • 1097

Исроил депутати Моше Фейглин Ғаззога ҳужумнинг асл мақсади минтақанинг фаластинликлардан тозалаб, яҳудийларни жойлаштириш эканлигини эътироф қилди.

Исроиллик ўнгчи депутат Айелет Шакед “Фаластинлик оналарни ҳам ўлдирайлик” деган даъватидан кейин  Исроилдан ирқчил овозлар эшитила бошлади. Фейглин “Исроил армияси ҳужумни тугатганидан кейин аскарларимизга ҳеч қандай зарар келмаслиги учун керакли бутун имкониятлардан фойдаланиб, Ғаззони қўлга киритади” деди. Моше Фейглин дастлабки мақсадлари ишғол эканлигини маълум қилиб “Ғаззо қўлга олинганидан кейин бутун қуролли душманлар йўқ қилинади, қуролли террористларга алоқаси бўлмаган маъсум инсонлар халқаро ҳуқуққа мос муомала кўришади ва минтақадан чиқишларига рухсат берилади” деди.

“Ғаззо бизнинг ватанимизнинг бир парчаси. Биз охиригача шу ерда қоламиз. Ғаззо минтақадаги терроризм тозаланганидан кейин Исроилнинг бир парчаси ҳолига келади. Яҳудийлар келиб, бу ерга жойлашишади” деган Фейглиннинг иғвосининг узун тарихи бор. Фейглин ўтган ҳафта парламентдан Исроилнинг қатлиомларини танқид қилишга жасорат қилган икки араб аъзосини қувганди.


Бошқа мақолалар