- 2020-10-28
Судан президенти Умар ал Башир Боко Ҳаром ва ИШИДнинг орқасида MOSSAD ва CIAнинг борлигини сўзлади.
Судан президенти Умар ал Башир “Euronews” каналига берган интервьюсида Боко ҳаром ва ИШИД террористик ташкилотлари орқасида Америка разведкаси CIA ва Исроил разведкаси MOSSADнинг турганлигини айтди. Умар ал Башир ИШИД ва Ал-қоида каби гуруҳларида жанг қилаётган радикал ёшларга нисбатан агрессивликнинг бундан ҳам салбий оқибатларга олиб келишини, қўлга олинган тўда аъзоларини муайян бир ҳайъат тарафидан диалог билан йўлга солиб, ижобий натижалар қўлга киритганликларини айтди. Умар ал Башир “ИШИД ва Боко Ҳаромнинг ортида CIA ва Mossad бор. Бу каби террористик ҳаракатларни мусулмонлар қилмайди” деди. “Euronews” интервьюни тўлалигича эртага намойиш этишини хабар қилди.