- 2012-03-14
Европа иттифоқи ноқонуний миграцияга қарши чора-тадбирларни кучайтираётган бир вақтда Италияда қизиқ қарор қабул қилинди. Иш кучи етарсизлигини айтган ҳукумат бир миллион кишига ўз эшикларини очди. Уч йил ичида 450 минг кишига Италияда яшашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришини ваъда қилди.
2025 йилгача давом этиши режалаштирилган ушбу квотанинг 50 минги декабрь ойида очилди. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, шахсий хизматлар ва сайёҳлик соҳаларида кўплаб ишчилар қабул қилинди.
Бу мигрантлар сонини камайтиришни ваъда берган ҳукумат учун пародоксал деб баҳоланса ҳам Европада кўп ўлкалар хорижий ишчиларга эҳтиёж сезмоқда. Ноқонуний миграцияни йўқ қилишга сўз берган бош вазир Джорджа Мелони сўнгги йилларда ҳеч кўрилмаган тарзда хорижий мигрантларга эшигини очди.
Италия тадбиркорлар палатаси раиси Андреа Претега кўра, 450 минг кишига яшашга рухсат бериш эҳтиёждан кўра анча кам. Прете “Ҳукумат 800 минг кишига эҳтиёжи борлигини ўзи ҳам айтмоқда. Лекин бу кўрсаткич бир миллиондан ҳам ортиқ. Италияда ҳар икки иш ўрнидан бири бўш” деди.
Ўлкада етарсиз таълим тизими сабабли яшил ва рақамли иқтисодиётдаги муҳандислик ишлари жуда кўп мутахассисга муҳтож.
Хорижликлар айни вақтда Италиянинг демографик пастлашини тўхтатишга ёрдамчи бўлишига диққат қаратилмоқда. Украинада уруш бошлангандан буён Италияда реал даромад савияси янада ёмонлашди.
Келган мигрантларнинг учдан бир қисми паст даражали ишларда меҳнат қилмоқда. Италияга Европа иттифоқидан ташқари энг кўп Марокко, Албания ва Хитойдан ишчилар келмоқда.