Қодиров мудофаа вазири бўлиши мумкин


  • 7 Октябрь, 2022
  • 219

Путинга яқинлиги билан маълум бўлган чечен бошчиси Рамзан Қодиров билан боғлиқ қизиқ мишмишлар пайдо бўлди. Мишмишларга кўра, Қодиров Россия мудофаа вазири лавозимига тайинланади.

Қодиров ўз хабарида 5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин уни туғилган куни муносабати билан телефон орқали табриклаганини билдирди. Путин уни табриклаб, генерал полковник унвони берилганини айтиб қутлади. Буларнинг ортидан парда ортида мишмишлар урчиб кетди. Путин Қодировни мудофаа вазири лавозимига тайинлаши кутилмоқда.

Генерал-полковник унвонидан юқори бўлган иккита унвон бўлиб, энг юқори унвон маршал ва иккинчиси армия генерали унвонидир.

Қодировга 2020 йил июль ойида генерал-майор, 2022 йил март ойида эса генерал-лейтенант унвонлари берилганди.

Путин Украинадаги йўқотишлар ортидан бир қатор юқори лавозимли генерал ва зобитларни истеъфога чиқарганди. Бундан келиб чиқсак, ўзига содиқ бўлган Қодировнинг юқори лавозимларга тезлик билан кўтарилиши кутилмоқда.

Қодиров ўтган кунларда Украинага ядро бомбаси ташлашга чақирганди.


Бошқа мақолалар