Мусулмонларга мўлжалланган телефон


  • 14 Ноябрь, 2016
  • 1003

Россиянинг смартфон ишлаб чиқарувчи заводи мусулмонларга мўлжалланган телефонни намойиш қилди.

Бошқа смартфонларидан у ўзгача бўлган дизайни билан кўзга ташланади. Телефон араб стилида безатилган, экранига қўйиладиган суратлар исломий мавзуда. Янги смартфон намоз вақтининг киришини хабардор қиладиган азон билан мослаштирилган. Намоз вақтини телефон соҳибининг турган ерига мос аниқлайди.

Шу билан бир қаторда, яқин атрофдаги масжидлар билан ҳалол емакхоналар жойлашган жойини кўрсатувчи мосламалар ҳам ўрнатилган. Телефон хотирасида Қуръони карим матнлари ва аудио форматидаги шакллари ҳам жой олган. Телефон соҳиби хоҳлаган оятини Email, Facebook ва Twitter манбалари орқали юбориш имкониятига эга.


Бошқа мақолалар