Coca Colaнинг сири фош бўлди


  • 21 Февраль, 2015
  • 1371

Юз йилдан бери дунёнинг энг махфий сири фош бўлиши мумкин. Марк Прендергаст китобида ширкатнинг хавфсизлик чораси сифатида фақат икки киши билишига изн берилган Coca Colaнинг формуласини ўрганганлигини иддао қилмоқда.

Инглиз “Metro” газетасида жой олган хабарга кўра, ширкатнинг асосчиси ёзган формулани қўлга киритганини даъво қилаётган Прендергаст ичимликнинг таркибида кашнич, долчин ва нероли (апельсин гулидан тайёрланадиган эфир) каби моддалар борлигини иддао этмоқда. Прендергастга кўра, бу етти модда ичимликка машҳур таъмни бермоқда. Прендергастнинг энг диққатни тортувчи иддаоси эса ширкат бу таъмларни бериш учун Coca Colaни 24 соат давомида махсус суюқликда сақлаши.

Марк Прендергаст топганлигини иддао этаётган формула қуйидагича:

29,5 мл кофеин бензоат;

29,5 мл ванилин;

88,7 мл лимон кислотаси;

Чоракта лайм;

14 кг шакар;

9,5 литр сув.

Йиллардир турли теорияларнинг мавзуси бўлган ва таркибидаги моддалар ҳақида ҳар хил миш-мишлар тарқатилган Coca Colaни бошқа газли ичимликлардан ажратиб турадиган энг катта хусусияти шубҳасиз унинг таъми эди. Ичимликка бу таъмни берадиган моддаларни сир сақлайдиган ширкат дунёнинг энг мароқли сирини ҳатто ўз бош директорига ҳам билдирмайди. 


Бошқа мақолалар