“WhatsApp”да ўзгаришлар


  • 18 Апрель, 2022
  • 197

2022 йил 16 апрелдан бошлаб, “WhatsApp” мессенджери ўзининг асосий ишлаш тамойилларини ўзгартириб, янада универсал бўлади.

Янги ўзгаришлар янада кўпроқ аудиторияни жалб қилиб, бошқа мессенджерлар билан фаол рақобат қила олиш имконини беради.

Янгиликлардан бири месседжер орқали икки гигабайтгача бўлган файлларни юбора олишдир. Ҳозирча фақат 200 мегабайтгача бўлган файлларни юбориш мумкин.

Бундан ташқари, мессенджер гуруҳ аудиоқўнғироғидаги иштирокчилар сонини 32 тагача кўпайтирди. Энди 32 киши бир-бири билан аудиобоғланиш орқали мулоқот қилиши мумкин.

Энди фойдаланувчилар хабарга ўз реакцияларини билдиришлари мумкин. Нафақат матнли хабарларни, балки овозли хабарлар, медиафайллар, ҳужжатлар ва бошқалар юборган ҳар турли хабарларни баҳолаш мумкин.

Янги ўзгаришлардан фойдаланиш учун смартфонга “WhatsApp”нинг энг янги версиясини ўрнатиш керак.

Мессенджердаги ўзгаришлардан Россия, Европа, АҚШ, Япония, Австралия, Грузия, Арманистон, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Буюк Британия, Бразилия, Чили, Канада ва бошқа кўплаб ўлка аҳолиси фойдаланиши мумкин. 


Бошқа мақолалар