Янги давр фобияси: Номофобия


  • 28 Январь, 2013
  • 1228

Замонавий технологиялар билан бирга ҳаётимизга янги фобиялар ҳам кириб келди. Сиз ҳам уяли телефонингизни еру кўкка ишонмай доимо қўйнингизда олиб юрадиганлардан бўлсангиз, номофобик бўлишингиз мумкин.

Туркиянинг  руҳий касалликларни даволаш маркази ва Эскишаҳар  Усмонғозий университетининг руҳий касалликлар шифокори ва домласи доктор Чинар Йенилмез ингилизчада “no mobile phobia”  сўзидан келиб чиқувчи “nomofobi”, яъни  мобил телефонини йўқотиб қўйиш фобияси, янги асрнинг янги фобияси ҳолига келганлигини айтди.        

Алоқаларнинг йўқолиши

ОАВ (оммавий аҳборот воситалари)га берган интервьюда  технологиянинг ривожланиши билан бирга жамиятда янги фобияларнинг пайдо бўлганини айтиб “Фобия арзимаган нарсалардан пайдо бўладиган мантиқсиз қаттиқ қўрқув ҳиссидир. Номофобия эса мобил телефонини йўқотиб қўйишдан, хизмат доирасидан ташқарида бўлиб қолишидан юзага келадиган ҳаддан ортиқ қўрқув жараёнидир” деди.

Кўпчиликка биладиган самолёт, баландлик, ёпиқ жойда қолиш, ҳайвондан қўрқиш каби фобилар (қўрқувлар) билан бир қаторда янги технологиялар билан кириб келган бу фобиянинг ҳам турмуш тарзига салбий таъсир қилишини айтган доктор Йенилмез “Тадқиқотлар натижасига кўра, “Мобил телефонингизни йўқотиб қўйсангиз нима қиласиз?” деган саволга 18-24 ёш орасидаги ёшларнинг 76 фоизи қаттиқ қайғуга ботишини айтган. Технология янада ривожланса, бунга ўхшаш янги-янги фобиялар чиқиши мумкин. Лекин бу ҳолат узоқ вақт давом этмаслиги учун даволанишни талаб қилади” деди.

Номофобиянинг белгилари

Номофобиянинг белгилари борасида тадқиқот олиб борган Йенилмез шуларни айтди: “Киши мобил телефонини хавфсиз ерда йўқотишдан хавотирланса ёки сигнални йўқотиб қўйишдан қўрқса, телефонини ҳеч ўчирмаса, ҳа деб хизмат доирасидами ёки телефоннинг қуввати камайиб қолдими деган талвасада қайта-қайта телефонига қарайверса, демак кишида замонавий фобия – номофобия бор.”


Бошқа мақолалар