- 2012-02-15
IX-асрга тегишли қадимги қабрда устида араб ёзуви бўлган узук топилди. Стокгольм университети тадқиқотчилари IX-асрга оид қадимги қабрдан сиёҳранг тошли ва арабча “Аллоҳ учун” деб ёзилган узук топишди. Топилма Швеция территориясида викингларнинг Бирка шаҳридаги савдо марказида олиб борилган қазилма ишларида топилган.
Минг йил аввал тайёрланган узук викинглар ва ислом олами орасида алоқа бўлганлигини исботламоқда, дейишмоқда тадқиқотчилар. Аввалдан маълумки, викинглар чинниларни узоқ юртлардан келтиришган. Ҳолбуки ушбу узук денгизчилар ва мусулмон тижоратчилари орасидаги савдо-сотиқ бўлганлигини тасдиқламоқда.
Дастлаб археологлар узукдаги тошни сиёҳранг аметистдан ясалган деб тахмин қилишди. Лекин мутахассислар электрон микроскоп ёрдамида узук кўзининг рангли чиннидан, ўша вақтлар учун ноёб материалдан ясалганлигини аниқлашди.
Швед археологларининг ушбу топилмаси викинглар давридаги араб ёзувига тегишли ягона ёдгорлик ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларида “Узукнинг таҳлили уни камдан-кам тақишганини кўрсатмоқда. Узукнинг ички томонига кумуш Ялатилган. Бу узукнинг скандинав аёлига келишдан аввал янги бўлганлигини кўрсатади. Топилма юқори сифатли кумушдан қуйилиб, тайёрлангандан кейин ишлов берилганини курсатувчи излар бор” деб айтилмоқда.