- 2012-03-21
Икки овчи ўрмондан чиқиб келишаётганида биттаси бирдан йиқилиб тушибди. У нафас олмай, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол телефонини олиб “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди:
“Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?”
Нариги тарафда оператор жавоб қилибди: “Ўзингизни босинг, сизга ёрдам берамиз, аммо аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб қолдими?”
Бир неча сония жимликдан сўнг милтиқнинг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга дебди: “Ўлганлиги аниқ, хўш, энди нима қилай?”