Россия Қозоғистондан ижарага олган ерини қайтармоқда


  • 10 Апрель, 2015
  • 1405

Қозоғистон ва Россия орасида Россияга ижарага берилган Бойқўнғир космодромидан 25 минг гектарни қайтариб бериш борасида дастлабки келишувлар бўлди.

Қозоғистон космик кемаларни учирадиган Бойқўнғир космодромида Россия ижарага олган ерларни қабуриб олиш бошлади. Қизилорда ҳокими Қримбек Кушербоевнинг Россия федерал фазо агентлиги (Роскосмос) директори Игор Комаров билан ўтказган учрашувида Россияга ижарага берилган майдондан 25 минг гектарни қайтарилиши борасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтганини билдирилди.

“Новости Казахстан” агентлиги маълумотларига кўра, олинган майдонлар Тўратом ва Ақай шаҳарларининг ҳудудини кенгайтириш учун фойдаланилади.

Бундан ташқари йиғилишда “Бойқўнғир” космодромининг бу йил 2 июнда бўладиган 60 йиллик юбилейи ва ғалаба байрамининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган намойиш режалари ҳам кун тартибига қўйилди.

Россия Бойқўнғир космодроми ва шаҳрини Қозоғистондан 2050 йилгача ижарага олганди. 2014 йилнинг декабрь ойида Россия Қозоғистонга Бойқўнғир шаҳридаги 6 мактаб ва бир боғчани қайтариб берганди. Қизиорда ҳокими буни шундай баҳолаганди:

“Шаҳардаги 6 қозоқ мактабда ўқувчилар Россия стандартлари билан ўқитилмоқда. Уларга “Путин бизнинг президентимиз” деб ўргатилади. Сўнгра бу ўқувчилар бизнинг университетларига кириш имтиҳонларидан ўта олишмайди.”


Бошқа мақолалар