- 2019-03-06
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа, мудофаа саноати ва космик фаолият соҳаларида ҳамкорликни давом эттиради.
Хабарда “Ўзаро ҳамкорликка янги соҳалар қўшилди. 2018 йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йили эса Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши режалаштирилди” дейилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга хизмат сафари вақтида у “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан нишонланди.
Тошкентдаги сафари вақтида Назарбоев Қозоғистон компанияларининг кўргазмаларига бориб, Ислом Каримов ҳайкали пойига ва мустақиллик монументига гул қўйди.