Қозоғистонликларнинг Қирғизистонда қолиш муддати ўзгарди


  • 18 Октябрь, 2016
  • 995

Астанада Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Ерлан Идрисов ва Эрлан Абдилдаев бир қатор муҳим ҳужжаларни имзолашди. 

Томонлар Қозоғистон ва Қирғизистон ватандошларининг икки ўлка ҳудуди қолиш тартибига ўзгартириш киритиш борасидаги баённомани имзолашди. 

Абдилдаев “Биз ватандошларимизнинг икки ўлкада қолиш масаласини тартибга соладиган ҳужжатни имзоладик. Ушбу ҳужжат икки ўлка ватандошларининг бир-бири ҳудудида 30 кунгача қайдсиз қолиш имконини беради. Албатта ушбу ҳужжат давлат ичидаги ратификация қилинишни талаб этади. Икки давлат ватандошлари кутаётган парламентда ратифакацияси узоққа чўзилмайди” деди. 


Бошқа мақолалар